Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан истиқболли ва иқтидорли футболчиларни турли ёш тоифадаги миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияларининг U-14, U-15, U-16, U-17 ёшдаги тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон Чемпионати ташкил этилган бўлиб, бугун ана шу мусобақанинг 7-тур ўйинларига старт берилди. "А" гуруҳидаги 7-тур учрашувларида Навоий академияси Сурхондарё академиясига қарши, Бухоро Хоразм вилояти академияси жамоасига қарши, Қашқадарё вилояти эса Қорақалпоғистор Республикаси академиясига қарши майдонга тушади. "А" гуруҳида 7-турда Самарқанд академияси дам олади. "B" гуруҳида 7-турда Тошкент вилояти академияси Наманган вилояти академиясига қарши, Андижон вилояти Сирдарё вилоят академиясига қарши, Фарғона вилояти Жиззах болалар-ўсмирлар академиясига қарши баҳс олиб боради. Бу гуруҳда 7-турда Тошкент шаҳри академияси дам олади.
Манба: ufa.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20