Қайднома

Қидирув

УЕФАнинг "Йил мураббийлари" Шенол Гунеш ва Эктор Купер "дуэт"ини кўрамиз...

УЕФАнинг "Йил мураббийлари" Шенол Гунеш ва Эктор Купер "дуэт"ини кўрамиз...

  02.06.2019 13:30
  0
  185
УЕФАнинг

Сизга яхши маълумки, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта Туркия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур икки терма жамоани икки машҳур мураббий - Шенол Гунеш ва Эктор Купер бошқармоқда.   Бу мураббийлар ўз фаолиятлари давомида қандай натижаларга эришган? Келинг, ёдга оламиз.   Шенол Гунеш 67 ёшда. Фаолияти давомида "Бешиктош", "Трабзонспор", "Антальяспор" каби Туркиянинг бир қатор жамоалари, шунингдек, Жанубий Кореянинг "Сеул" жамоасида ишлаган. Туркия терма жамоасини аввалига 2000-2004 йиллар бошқарган, кейин жорий йил қайтадан бош мураббий сифатида тайинланган.   "Трабзонспор" клуби билан Туркия вице-чемпионлигига эришган, шунингдек, Туркия Кубоги ва Туркия Суперкубогини қўлга киритган. "Бешиктош"ни Туркия чечмпионига айлантирган. 2007-2008 йилги мавсумда Жанубий Кореянинг "Сеул" жамоаси билан кумуш медалларга эга чиққан.

Унинг энг катта натижаси - 2002 йил Жанубий Корея ва Япония мамлакатларида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Туркия терма жамоаси билан бронза медалларини қўлга киритгани ҳисобланади. Мазкур натижа учун УЕФА 2002 йил Шенол Гунешни "Йилнинг энг яхши мураббийи" сифатида эътироф этган.   Эктор Купер 63 ёшда бўлиб, у фаолияти давомида Аргентина, Испания, Грузия, Греция, Туркия, БАА, Миср каби мамлакатларда мураббий сифатида клуб ва терма жамоаларни бошқарган. Аргентинанинг "Ланус" жамоаси билан 1996 йил КОНМЕБОЛ Кубогини қўлга киритган. Испаниянинг "Мальорка" ва "Валенсия" жамоалари билан икки марта Испания Суперкубоги соҳиби бўлган. Италиянинг "Интер" жамоасига мамлакатнинг кумуш медалларини қўлга киритишда ёрдам берган. Купернинг энг катта ютуғи сифатида 2000 ва 2001 йиллар "Валенсия" жамоаси билан икки марта кетма-кет Европа чемпионлар лигаси финалига етиб боргани қайд этилади. Айнан мана шу натижаси учун у 2000 йил УЕФАда "Йил мураббийи" совринига эга бўлган. 1999 йил Купер Испанияда ҳам йил мураббийи деб топилган. Шунингдек, терма жамоамизни ҳозирда бошқараётган мутахассис Миср терма жамоасини узоқ йиллик танаффусдан сўнг 2018 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиққан мураббий сифатида ҳам тарихдан жой олган.   Кўриб турганингиздек, бу икки мураббий ўз номига ва ўз ютуқларига эга. Ҳар иккиси ҳам Европанинг энг кучли мураббийи сифатида эътироф этилган. Умид қилиб қоламизки, бугунги ўйинда Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз чиройли ва мазмунли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилишади!  


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz