Қайднома

Қидирув

Фонсека «Рома»ни бошқариши мумкин

Фонсека «Рома»ни бошқариши мумкин

  02.06.2019 15:02
  0
  363
Фонсека «Рома»ни бошқариши мумкин

Football Italia тарқатган маълумотларга кўра, айни пайтда Донецкнинг «Шахтёр» клубини бошқараётган португалиялик мутахассис Паулу Фонсека «Рома» клубида иш бошлаши мумкин. Айтилишича, Италия клуби Фонсекага  2,5 миллион маош ва уч йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Шунингдек, турли бонуслар ҳам маошга қўшимча қилинган. Қисқаси, ҳозирда айнан Фонсека «Рома» устози бўлишга бош даъвогар саналяпти. Олдинроқ бу лавозимга Антонио Конте («Интер»), Маурицио Сарри («Челси») ва Жан Пьеро Гасперини («Аталанта») номзодлари кўриб чиқилаётганди.

Эслатиб ўтиш лозим, Фонсека «Шахтёр»да 2016 йилдан бери фаолият юритмоқда. Унинг раҳбарлигида жамоа уч марта Украина чемпиони ва кубок соҳиби бўлди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz