Қайднома

Қидирув

Терма жамоа учрашувлари пайти стадионда егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади

Терма жамоа учрашувлари пайти стадионда егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади

  03.06.2019 03:43
  0
  374
Терма жамоа учрашувлари пайти стадионда егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 7 ва 11 июнь кунлари Тошкентда КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор.
Мазкур учрашувларни юқори савияда ташкил этиш ва учрашувга ташриф буюрадиган ишқибозларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширмоқда. 

Жумладан, эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда TOP FOOD савдо белгиси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида терма жамоамиз иштирокидаги учрашувлар пайтида “Миллий” стадионда мухлислар учун мақбул нархларда егулик ва салқин-ичимликлар савдоси ташкил этилади. Стадионга келган ишқибозлар стадионнинг турли бурчакларида ўрнатиладиган савдо шахобчилари билан бир қаторда трибуна секторларида ҳам егулик, кофе ва бошқа ичимликлар ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Бунда маҳсулотларнинг хилма-хил бўлиши ҳамда нархларнинг арзон бўлиши инобатга олинган.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz