Қайднома

Қидирув

ЕЛ-2019: «Челси» - енгилмас чемпион!

ЕЛ-2019: «Челси» - енгилмас чемпион!

  03.06.2019 13:28
  0
  381
ЕЛ-2019: «Челси» - енгилмас чемпион!

Бокуда ташкиллаштирилган ЕЛ финалининг биринчи бўлими сокин руҳда кечиб, ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин эса «Челси» ҳамшаҳри - «Арсенал»ни бутунлай тор-мор қилиб, турнирдаги 2-ғалабасини расмийлаштирди. «Кўклар» биринчи марта 2013 йили зафар қучишганди (финалда «Бенфика» доғда қолдирилганди). Асосий факт шуки, «Челси» навбатдаги евросоврин сари юришда мағлубият нималигини билгани йўқ - 12та ғалаба ва 3та дуранг.

 

*  Боку финалида мухлислар ташрифи бўйича турнир тарихидаги 3-яхши кўрсаткич қайд этилди. Озарбайжон пойтахтида жойлашган «Олимпия» стадионига 51370 мухлис йиғилди (арена сиғими - 68700). Бу охирги 10 йил (УЕФА кубоги ЕЛга айлантирилганидан кейин)да кузатилган 3-яхши кўрсаткичдир (фақат финаллар орасида). Шу оралиқда энг кўп мухлис 2018 йили Лионда ташкиллаштирилган «Марсель» ва «Атлетико» ўртасидаги финал (0:3)да қайд этилганди - 55768 томошабин.

*  «Челси» вакили Педро футбол тарихида Англия Премьер-лигаси, жаҳон ва Европа чемпионатлари, ЕЛ ва ЧЛда ғалаба нашидасини сурган илк ўйинчи бўлди. 31 ёшли испан шунингдек, ЕЛ ва ЧЛ финали ҳамда Европа суперкубоги учун баҳсда гол урган биринчи футболчидир.

*  «Челси» бош мураббийи Маурицио Сарри якунланган мавсум барча турнирлар доирасида 39та ўйинда ғалабани таъминлади. «Челси» устозлари орасида дебют мавсумида биргина Жозе Моуриньо бундан яхшироқ натижага эришганди - 42та ғалаба. Бундан ташқари, Сарри 1999 йилдан буён ЕЛ|УЕФА кубогида зафар қучган италиялик биринчи мураббий бўлди. Бунга қадар итальянлардан охирги марта Альберто Малезани («Парма» билан) зафар қучганди. Умуман олганда, бу Сарри учун бутун фаолиятидаги биринчи совриндир. 60 ёшли мутахассис бунга қадар «Наполи»ни «А» серияда 2-3-ўринларга ва миллий кубок финалига етаклаганди.

*  «Челси» ҳужумчиси Оливье Жиру франциялик футболчиларнинг турнир финалига боғлиқ голли серияларини 4та ўйинга етказди.

Франциялик футболчиларнинг ЕЛ финалидаги голли сериялари

2016 йил - Кевин Гамейро («Севилья»)

2017 йил - Поль Погба («МЮ»)

2018 йил - Антуан Гризманн («Атлетико»)

2019 йил - Оливье Жиру («Челси»)

*  «Челси» - 11 йил бадалига евротурнирда бирорта мағлубиятсиз ғалаба қозонган биринчи жамоа. «Кўклар» якунланган евромавсум давомида бирор марта мағлубиятга учрашгани йўқ - 12та ғалаба ва 3та дуранг. Еврокубокка мағлубиятсиз одим билан етган охирги жамоа «МЮ» эди (ЧЛ-2007|2008да).

*  «Челси» Европа миқёсидаги совринлар сонини 6тага етказиб, бу борада «МЮ» билан тенглашиб олди. «Аристократлар» ЕЛ ва Кубок эгалари кубоги турнирларида 2 мартадан зафар қучиб, ЧЛ кубоги ҳамда Европа суперкубогини 1 мартадан қўлга киритишган.

*  «Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери ЕЛ финалида илк бора мағлубиятни тан олди. Испаниялик мутахассис бунга қадар «Севилья»ни 3 марта финалга олиб чиққан ва уларнинг барчасида ғалаба гаштини сурганди.

*  Турнирнинг бош тўпурари мақоми 13та ўйинда 11та гол урган Оливье Жиру («Челси»)га насиб этди. 32 ёшли ҳужумчи пойгада Лука Йович («Айнтрахт»)ни 1та голга ортда қолдирди. Жиру шунингдек, францияликларнинг еврокубоклардаги рекорд кўрсаткичларини янгилади. Бунга қадар энг юқори натижа мавсум-1958|1959да «Реймс» учун 10та гол ҳосил қилган Жюст Фонтенга тегишли эди. Яна бир факт: Жирудан олдин Англия клуби учун еврокубокларнинг 1та мавсумида 11 гол уриш Алан  Ширерга насиб этганди.

*  «Челси»нинг бошланғич таркибида бирор инглиз футболчисига жой топилмади. Бунақаси (финалчи клуб мамлакати вакилларисиз таркиб) охирги марта 2010 йил кузатилган бўлиб, ўшанда «Интер» сафида бирор итальянга жой тегмаганди. Умуман, «Челси» ва «Арсенал»нинг бошланғич таркибида англияликлардан биргина Энсли Мэйтленд-Найлз майдонга тушди, холос.

Финал иштирокчилари фуқаролик бўйича (бошланғич таркиб)

4 нафардан - Испания, Франция

2 нафар - Бразилия

1 нафардан - Бельгия, Хорватия, Италия, Чехия, Габон, Швейцария, Уругвай, Германия, Дания, Греция, Босния ва Герцеговина, Англия

 

Челси - Арсенал - 4:1 (0:0)

29 май. Боку. «Олимпия» стадиони. 51370 томошабин.

Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия).

Голлар: Жиру (49), Педро (60), Азар (65-пен., 72) - Ивоби (69).

Челси: Аррисабалага, Кристенсен, Эмерсон, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 76), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 71), Канте, Азар (Заппакоста, 89), Жиру.

Арсенал: Чех, Косьельни, Монреаль (Гендузи, 66), Колашинац, Папастатопулос, Торрейра (Ивоби, 67), Мэйтленд-Найлз, Жака, Озил (Уиллок, 77), Обамеянг, Лаказетт.

Огоҳлантиришлар: Педро (56), Кристенсен (68, Ч.).

 

 

                         Ўйин статистикаси

 

         Челси                                              арсенал

 

                              КЎРСАТКИЧЛАР

44                           Ҳужум                                  52

30                           Хавфли ҳужум                      34

9                             Зарба                                   12

8                             Аниқ зарба                           4

7                             Бурчак тўпи                          5

1                             «Офсайд»                             2

13                           Қоида бузиш                        11

2                             Сариқ карточка                     0

48 фоиз            Тўпни назорат қилиш     52 фоиз

 

тўпурарлар

Жиру (Челси) - 11та

Йович (Айнтрахт) - 10та

Бен-Йеддер (Севилья) - 8та

Даббур (Зальцбург) - 8та

Обамеянг (Арсенал) - 8та...

 

Финал қаҳрамони

«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар ЕЛ финал ўйинининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Чунончи, бельгиялик 28 ёшли ярим ҳимоячи соврин тақдирига ойдинлик киритган учрашувда 2та гол уришдан ташқари, яна бирига ҳаммуаллифлик қилди. У махсус сўровда жамоадошлари - Оливье Жиру, Педро Родригес ва Эмерсонни ортда қолдирди.

ЕЛ-2018|2019 рамзий терма жамоаси

УЕФА финал ўйини якунлангани билан мавсумнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Бу сафар элит жамоага 18 нафар футболчи киритилди, жумладан, ғолиб - «Челси»дан 8 нафар ўйинчи танланди.

Дарвозабонлар: Кевин Трапп («Айнтрахт»), Кепа Аррисабалага («Челси»)

Ҳимоячилар: Алекс Гримальдо («Бенфика»), Сеад Колашинац («Арсенал»), Лоран Косьельни («Арсенал»), Давид Луиз («Челси»), Сесар Аспиликуэта («Челси»), Данни да Коста («Айнтрахт»)

Ярим ҳимоячилар: Макото Хасебе («Айнтрахт»), Филип Костич («Айнтрахт»), Жоржиньо («Челси»), Н~Голо Канте («Челси»)

Ҳужумчилар: Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»), Оливье Жиру («Челси»), Лука Йович («Айнтрахт»), Жоау Фелиш («Бенфика»), Педро («Челси»), Эден Азар («Челси»)

 

ЕЛ|УЕФА кубогининг барча ғолиблари

 

2018|2019          Челси (Англия)

2017|2018          Атлетико (Испания)        

2016|2017          МЮ (Англия)

2015|2016          Севилья (Испания)

2014|2015          Севилья (Испания)

2013|2014          Севилья (Испания)          

2012|2013          Челси (Англия)

2011|2012          Атлетико (Испания)

2010|2011          Порту (Португалия)        

2009|2010          Атлетико (Испания)

-———————————————————————————————————-------------

2008|2009          Шахтёр (Украина)

2007|2008          Зенит (Россия)

2006|2007          Севилья (Испания)

2005|2006          Севилья (Испания)

2004|2005          ЦСКА (Россия)

2003|2004          Валенсия (Испания)

2002|2003          Порту (Португалия)

2001|2002          Фейеноорд (Голландия)

2000|2001          Ливерпуль (Англия)

1999|2000          Галатасарой (Туркия)

1998|1999          Парма (Италия)

1997|1998          Интер (Италия)

1996|1997          Шальке (Германия)

1995|1996          Бавария (Германия)

1994|1995          Парма (Италия)

1993|1994          Интер (Италия)

1992|1993          Ювентус (Италия)

1991|1992          Аякс (Голландия)

1990|1991          Интер (Италия)

1989|1990          Ювентус (Италия)

1988|1989          Наполи (Италия)

1987|1988          Байер (Германия)

1986|1987          Гётеборг (Швеция)

1985|1986          Реал (Испания)

1984|1985          Реал (Испания)

1983|1984          Тоттенхэм (Англия)

1982|1983          Андерлехт (Бельгия)

1981|1982          Гётеборг (Швеция)

1980|1981          Ипсвич Таун (Англия)

1979|1980          Айнтрахт Ф. (Германия)

1978|1979          Боруссия М. (Германия)

1977|1978          ПСВ (Голландия)

1976|1977          Ювентус (Италия)

1975|1976          Ливерпуль (Англия)

1974|1975          Боруссия М. (Германия)

1973|1974          Фейеноорд (Голландия)

1972|1973          Ливерпуль (Англия)

1971|1972          Тоттенхэм (Англия)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz