Қайднома

Қидирув

Мақтов ёрдам берармикин?

Мақтов ёрдам берармикин?

  03.06.2019 14:21
  0
  344
Мақтов ёрдам берармикин?

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель жамоа етакчилари - Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасидаги келишмовчиликдан хавотирда, албатта. Немис мутахассиси уларни мақташ воситасида яраштирмоқчи, чоғи. «Ҳар икки футболчи савиясига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Уларда ўзларига ишонч ҳисси жуда катта эканлиги яққол сезилиб туради. Футболда қайта-қайта қарор қабул қилиш учун айни шу хислат керак - юксак ишонч. Буни манманлик ёки димоғдорлик билан адаштириш ярамайди. Ней - жуда самимий йигит, у мураббий ва жамоадаги шерикларисиз ўйнай олмаслигини яхши билади. Демоқчиманки, бизсиз ўзини тўлақонли бахтиёр ҳис қилолмайди. Неймар яна ҳаммасини юрагига яқин олади. Шундай экан, унга самимий муносабат керак. Бордию, ўзини ёлғиз ҳис этса, ишлари орқага кетади.

Килианга келсак, у ўта интилувчан ва ўзига мутлақо ишонадиган йигитча. Мбаппе ҳаттоки, машғулотларда урган голларини ҳам санаб боради. Дейлик, ўзига «Машғулотлардаги 100та гол учун» ёзувли футболка олган. Ўшанда қизиқдим: «Тўхта, бунда қандай голларни ҳисоблайсан? Кичик дарвозага урилганлари ҳам қўшиладими?» Шунда Килиан кулимсираб жавоб қайтарди: «Йўқ, фақат катта, кипер ҳимоя қиладиган дарвозага урилганларини санайман, холос». Шунинг ўзи Килианнинг иштиёқи нечоғли баланд эканлигидан далолат», - деди Тухель.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz