Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Де Лигтни илиб кетиши мумкин

«ПСЖ» Де Лигтни илиб кетиши мумкин

  03.06.2019 15:33
  0
  408
«ПСЖ» Де Лигтни илиб кетиши мумкин

«Аякс» сардори Маттейс де Лигтга даъвогар клублар сони тобора ошмоқда. Дейлик, иқтидорли футболчи учун курашга Франция чемпиони «ПСЖ» ҳам қўшилди. France Football нашрининг хабар беришича, Париж клуби 19 ёшли ҳимоячининг атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Айтишларича, де Лигтнинг «Барселона»га ўтиши эҳтимоли нисбатан пасайди. Гап шундаки, ёш футболчи каталонияликлардан ҳаддан зиёд кўп маош сўрамоқда. Қолаверса, унинг агенти Мино Райола ҳам «Барселона» раҳбарияти олдига катта талаблар қўйди. Қисқаси, «ПСЖ» айни шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, де Лигтни ўз томонига оғдириши мумкин.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz