Қайднома

Қидирув

"Реал" Азардан ташқари Йович ва Мендиларни ҳам сотиб олмоқда...!?

"Реал" Азардан ташқари Йович ва Мендиларни ҳам сотиб олмоқда...!?

  03.06.2019 17:36
  0
  354

«Реал» раҳбарияти «Челси» билан Эден Азар трансфери борасида музокара жараёнини давом эттирмоқда. The Telegraph нашрининг хабар беришича, мадридликлар яқин  кунлар ичида 28 ёшли футболчи учун 106 миллион фунт стерлинг (120 миллион евро) таклиф қилишади. Лондонликлар эса Азар трансферини 147 миллион еврога баҳолашмоқда. Бельгиялик футболчи ҳозирда Испаниянинг Марбелье шаҳрида ўз оиласи билан бирга ҳордиқ чиқармоқда. Бу вақтда интернет оламига битта видеолавҳа ёйилди. Унда футболчининг дам олиш пайти «Реал» формасини ушлаб тургани акс эттирилган. Эден ёнида эса «Барселона» мухлиси саналган официант бор. У футболчига «Реал» эмас, «кўк-анорранглилар» сафига қўшилиши кераклигини айтиб, ҳазиллашади. Азар эса бунга қатъий оҳангда жавоб беради: «Йўқ».

Айтганча, Marca нашри хабарига кўра, нима бўлганда ҳам Мадрид клубидагилар жорий ҳафтада яримҳимоячи Эден Азар («Челси»), ҳужумчи Лука Йович («Айнтрахт») ва ҳимоячи Ферлан Менди («Лион») харидлари бўйича ишларни якунлашни режалаштиришмоқда.

Испания ОАВ хабарларига кўра эса Азар бўйича томонлар 110 миллион евро ва 15 миллион евролик бонуслар бўйича келишиб олишган. 

*Сербиялик ҳужумчи Лука Йович хариди юзасидан ҳам ишлар дуярли якунланган ва «Айнтрахт» 65-70 млн евро эвазига асосий тўпурарини қўйиб юбориши кутилмоқда.

*"Лион" (Франция) ҳимоячиси Ферлан Менди трансфери бўйича ҳам музокаралар якуний паллага келиб қолган экан...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz