Қайднома

Қидирув

Соф аҳмоқлик...

Соф аҳмоқлик...

  03.06.2019 20:22
  0
  756
Соф аҳмоқлик...

Хитойнинг Чэнду шаҳрида анъанавий Panda Cup мусобақаси ўтказилди. Ўсмирлар (U-17) жамоалари иштирокидаги турнирда Жанубий Корея термаси ғолиб чиқди. Кореялик ўсмирлар 25-29 май кунлари гуруҳ тизими формати асосида ташкиллаштирилган мусобақада Таиланд, Янги Зеландия ва Хитой термаларини мағлубиятга учратишди. Бироқ ғалабани нишонлаш пайти Жанубий Корея ўсмирлар жамоаси футболчиларидан бири кубокнинг устига оёғини қўйиб, суратга тушди. Бу ҳолат Чэнду футбол ассоциациясига ёқмади ва Осиё футбол конфедерациясига шикоят йўллади. Шу тариқа Жанубий Корея ўсмирлар термаси совриндан маҳрум қилинди. Якунда Ж.Корея футбол ассоциацияси расмий мактуб йўллаб, ташкилотчилардан узр сўради, терма жамоа футболчилари ҳам. Аниқроғи, ташкилотчиларга футболчилар бошлари эгик ҳолда узр сўрашган видеоёзув юборилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz