Қайднома

Қидирув

Супериқтидор - финалларда гол уриш...ёхуд "Педрографика"

Супериқтидор - финалларда гол уриш...ёхуд "Педрографика"

  04.06.2019 05:40
  0
  501
Супериқтидор - финалларда гол уриш...ёхуд

«Челси» ЕЛ финалида «Арсенал»га асло имконият бергани йўқ - 4:1. «Аристократлар» жа-моаси голларидан бири испаниялик Педро номига ёзилди. У ўйиндан сўнг Эден Азар ва бутун жамоани мақташ баробарида шахсий кўрсаткичини ҳам тилга олди: «Қаранг, еврокубоклар финалида яна гол урдим. Бунга ақл бовар қилмайди...».

Педро шу голи билан футбол тарихига кирди. У ЕЛ ва ЧЛ (ёхуд бу турнирларнинг аввалги талқини) финалларида гол уришга муваффақ бўлган 5-футболчи бўлди. Бунга қадар Эрнан Креспо, Аллан Симонсен, Дмитрий Аленичев ва Стивен Жеррардга ҳар икки мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида гол қувончини туйиш насиб этганди. Лекин Педро улар орасида ҳам яққол ажралиб туради. Испания терма жамоаси вакили шу билан клуб миқёсидаги халқаро турнирларнинг 5-финалида ўз номини таблога ёздириб қўйди. Умуман, унинг ҳисобидаги бундай кубоклар сони 9тага етди.

Педронинг клублар миҚёсидаги халҚаро турнирлар

 финалларида урган голлари

1. Европа суперкубоги-2009. «Барселона» - «Шахтёр» - 1:0 (ҳал қилувчи гол Педро ҳисобига ёзилди)

2. Клублар ўртасидаги ЖЧ-2009. «Барселона» - «Эстудиантес» - 2:1 (Педро 89-дақиқада ҳисобни тенглаштирди)

3. ЧЛ-2011. «Барселона» - «МЮ» - 3:1 (Педро ҳисобни очди)

4. Европа суперкубоги-2015. «Барселона» - «Севилья» - 5:4 (Педро ғалаба голига муаллифлик қилди)

5. ЕЛ-2019. «Челси» - «Арсенал» - 4:1 (Педро жамоасининг 2-голини урди)

Диққатга сазовор томони, Педро гол урган финалларнинг 3тасида ўйинга захирадан қўшилган. Охирги финалда эса бошланғич таркибдан жой олди, аммо 71-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. 

Факт. Педро биргина Конфедерациялар кубогини ҳисобга олмаганда, ўзи қатнашиши мумкин бўлган барча халқаро турнирларда ғалаба нашъасини сурди. Нақ 6та мусобақада - Жаҳон ва Европа чемпионати, ЧЛ ва ЕЛ, Европа суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ. Педро бу борада ягона!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz