Қайднома

Қидирув

Европа ЧЛ янги мавсумида учун 26 та жамоа номи маълум бўлди ва...

Европа ЧЛ янги мавсумида учун 26 та жамоа номи маълум бўлди ва...

  04.06.2019 02:07
  0
  466
Европа ЧЛ янги мавсумида учун 26 та жамоа номи маълум бўлди ва...

Европа Чемпионлар Лигасининг янги 2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиққан барча жамоалар номи расман маълум бўлди.

ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсум гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри чиқадиганлар рўйхати:

 УЕФА Европа Чемпионлар лигаси ғолиби;

 УЕФА Европа Лигаси ғолиби;

 Испания, Англия, Италия ва Германиянинг энг яхши тўртта жамоаси;

 Франция ва Россиянинг энг яхши иккита жамоаси;

 Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия чемпионлари;

 

ЕЧЛ-2019/20 йилги мавсуми гуруҳ босқичи иштирокчилари рўйхати:

Испания: "Барселона", "Атлетико", "Реал""Валенсия" 

Англия:  "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" 

Италия"Ювентус""Наполи""Аталанта", "Интер" 

Германия"Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "РБ Лейпциг""Байер"

Франция: ПСЖ"Лилль", "Лион"

Россия"Зенит""Локомотив" 

Португалия"Бенфика" 

Украина"Шахтер"

Бельгия: "Генк"

Туркия"Галатасарай"

Австрия"Зальцбург"

P.S. ЕЧЛ финалига чиққан "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" жамоалари АПЛ орқали келаси мавсум учун тўғридан-тўғри йўлланмани нақд қилганликлари туфайли Австрия чемпиони "Зальцбург" муддатидан аввал ЕЧЛ гуруҳ босқичи масаласини ҳал этди.

 Испания чемпиони ("Барселона"), Англия чемпиони ("Манчестер Сити"), Италия чемпиони ("Ювентус"), Франция чемпиони ("ПСЖ"), Россия чемпиони ("Зенит") ҳамда ЕЧЛ ғолиби ("Ливерпуль") ва Европа лигаси ғолиби ("Челси") ЕЧЛ гуруҳ босқичи қуръасида биринчи корзинкадан жой олади. 

 "Барселона" ЕЧЛ асосий сеткада 24-маротаба иштирок этади. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади. "Реал" ва "Порту"да каталонияликларни бу борада қувиб олиш имконияти мавжуд. "Ювентус" учун ЕЧЛнинг янги мавсуми 20-иштирокка айланади. Туринликлар бундай кўрсаткични қайд этган олтинчи клуб бўлади.

 Италия А Сериясининг бронза медали соҳиби "Аталанта" илк бор Европа чемпионлар лигасида, тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этади. "Аталанта" аввал хаттоки мусобақанинг квалификация раундига ҳам чиқа олмаган. 

Қолган 6та йўлланма эса квалификация раундида ўйналади.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz