Қайднома

Қидирув

"Иттифоқ Бухоро" ва "Зарангари" жамоаларига техник мағлубият ёзилди, нега?

"Иттифоқ Бухоро" ва "Зарангари" жамоаларига техник мағлубият ёзилди, нега?

  04.06.2019 15:58
  0
  330

Бугун, 4 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 9-тур учрашувларини ўтказишади. Айни пайтга келиб A ва B Про-лигада мавсум ўзининг айни қизиган палласига яқинлашмоқда. Жамоалар ҳозирга келиб 8 тадан учрашувлар ўтказиб улгуришди. Бироқ ПФЛ олдидаги мажбуриятларини ҳамон тўла бажармай келаётган клублар ҳам йўқ эмас.

Жумладан, "Иттифоқ Бухоро" клуби ҳалигача бадал пулини тўлаб улгургани йўқ.

Профессионал футбол лигаси Спорт мусобақаларини ўтказиш ва клубларни назорат қилиш бошқармаси юқоридаги клубларга мазкур масалани яқин вақт ичида ҳал этиш учун огоҳлантириш хати юборган эди. Бироқ клуб томонидан зарур ҳаракат амалга оширилмади.

Шу сабабдан бугунги B Про-лига 9-тури доирасидаги ўйинда мазкур клубга техник мағлубият ёзилади.

ЗОМИН — ИТТИФОҚ-Б +:- 
***

Тур доирасида “Зарангари” жамоаси Нукусда “Орол” клуби меҳмони бўлиши лозим эди. Бироқ меҳмонлар мазкур учрашувга ташриф буюришмади. Натижада “Зарангари” жамоасига техник мағлубият ёзилди. Қайд этиш жоиз, 3-тур доирасида “Зомин”га қарши баҳсда ҳам “Зарангари” жамоасига учрашувга белгиланган вақтда етиб келмаганлиги сабабли техник мағлубият ёзилган эди. 

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz