Қайднома

Қидирув

Маурицио Сарри Туринда 6-7 млн. евро маош олади

Маурицио Сарри Туринда 6-7 млн. евро маош олади

  04.06.2019 21:35
  0
  816
Маурицио Сарри Туринда 6-7 млн. евро маош олади

Маурицио Сарри «Челси»дан кетган тақдирда «Ювентус»да қанча маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда Cорриэре делла Сера хабар берди.  60 ёшли мутахассис туринликлар билан 3 йиллик шартнома имзолашга келишиб олди. у клубда йилига 6-7 миллион евро маош олади.

«Аристократлар» Саррини қўйиб юборишга тайёр, аммо якуний қарорни клуб эгаси Роман Абрамович қабул қилади.

Маълум бўлишича, Турин клуби мураббий учун 5 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.

***
«Севилья» ўзига янги мураббий топди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: Google Images

Жамоани Испания терма жамоаси ҳамда «Реал» собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги бошқарадиган бўлди.

Томонлар 3 йиллик шартнома имзолади. Лопотеги Хоакин Капаррос ўрнига «Севилья» бош мураббийи бўлди, Хоакин эса мавсум ўрталарида Пабло Мачин ўрнига келганди.

Эслатиб ўтамиз, Лопетегининг сўнгги иш жойи «Реал»да бўлган. У мавсум бошидан октябрь ойига қадар «Қироллик клуби»ни бошқарганди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz