Қайднома

Қидирув

Мақтов натижа билан-да...

Мақтов натижа билан-да...

  05.06.2019 05:08
  0
  612
Мақтов натижа билан-да...

Тўғриси, мухлислар ЎФА ва ПФЛнинг турли ислоҳотлари ҳақидаги мақтовлардан жуда зерикишди. Ҳа, бир қатор янгиликларга қўл урилди ва улар таъсирида озми-кўп силжиш кузатилмоқда.

Бироқ мақтов қачон ярашади? Қачонки, барчаси натижаларда намоён бўлса. Афсуски, ҳозирча айтарли натижадан дарак йўқ. Мана, ОЧЛда иштирок этган клубларимиз яна ярим йўлда тўхтади. Суперлигада эса ҳакамликка доир можароларнинг кети узилаётгани йўқ. Суперлига клубларидан аёллар ва футзал жамоаларига эга бўлиш талаби ҳам ўзини оқлаётгани йўқ, менимча. Ҳар ҳолда, Осиё футзалида ҳам мавқеимиз тобора тушмоқда. Шунингдек, савияси аввалги олий лига даражасида бўлиши бот-бот таъкидланган Про-лигага қизиқиш кескин пасайди. Ўзи икки гуруҳли мусобақа ҳам ҳеч кимга ёқмаётганди. Энди эса ПФЛ янада тушунарсиз форматни танлади, бир қарашда, лига номига ўтказилаётгандек. Қисқаси, қуйи лига кучлироқ эътиборга муҳтож...

Сарвар ДОМЛАЕВ, Шаҳрихон тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz