Қайднома

Қидирув

Парижда ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлади

Парижда ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлади

  05.06.2019 13:08
  0
  331
Парижда ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлади

Франция пойтахти Париж шаҳрида ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлади. Конгрессда ташкилотга аъзо  211та мамлакатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда.   Конгресс давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинади. Жумладан, ФИФАнинг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилиниб, молиявий масалалар кўриб чиқилади.
Шунингдек, аудиторларнинг конгрессга ҳисоботи тингланади. Бўлажак режалар кўриб чиқилиб, мусобақаларга тайёргарлик ҳолати текширувдан ўтказилади.    Мазкур конгресс 7 июнь куни Парижда бошланадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ташкил этилаётгани учун аёллар футболи масалалари ҳам конгресс давомида кўриб чиқилади. Аёллар футболини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар бўйича келгуси режалар тузилади. 

Айтганча, Осиё футбол конфедерациясининг навбатдан ташқари конгрессида ташкилотга аъзо футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда.

Конгресс давомида бир қатор масалалар кўриб чиқилади ҳамда муҳокама қилинади. Жумладан, ОФКнинг 2018 йилга фаолияти таҳлил қилинади ва 2019 йилга режалар бўйича фикр алмашилади. Шунингдек, Жаҳон чемпионати - 2022 мусобақасига тайёргарлик масалалари борасида ҳам сўз юритилади. Молиявий масалалар бўйича аудиторларнинг ҳисоботлари тингланади.    ОФКнинг конгрессида юқори мартабали иштирокчилар қаторида ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам қатнашаётганини таъкидлаб ўтиш зарур.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz