Қайднома

Қидирув

Обама ҳам бефарқ эмас

Обама ҳам бефарқ эмас

  06.06.2019 07:58
  0
  182
Обама ҳам бефарқ эмас

АҚШ собиқ президенти Барак Обама ҳам «Барселона» етакчиси Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидаги омадсизлигига бефарқ қараётгани йўқ. «Ҳаттоки, ҳамма даҳо сифатида эътироф этадиган киши ҳам ўз услубини яратиш йўлида бошқалар билан бирга ишлайди. Мана, Аргентина термаси гарчи жуда зўр ижрочи - Мессига эга бўлса-да, жаҳон чемпионатида ғалаба қозонолмаяпти. Сальвадор Далини эсланг. У кўп нарсани Жорж Бракдан ўрганган. Ёшларга маслаҳатим оддий - камдан-кам одам буюк ишларни ёлғиз бажара олишини унутманг», - деди 2009-2017 йиллар оралиғида АҚШ президенти лавозимида ишлаган Обама Sport.es сайтига берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида айтиш керак, Месси фаолияти давомида Аргентина термаси билан 4та турнир финалига чиқди, аммо бирортасида ғалаба қозонолмади. У энди 14 июнь - 7 июль кунлари Бразилияда бўлиб ўтадиган Америка кубогида зафар қучишга уриниб кўради. Аргентиналиклар турнирнинг «В» гуруҳида Колумбия, Парагвай ва Қатар термаларига қарши баҳс олиб боришади.

Айтганча, Америка кубоги мусобақасига тайёргарлик кўраётган Аргентина миллий жамоаси мамлакат ёшлар термаси билан бирга машғулот олиб борди. Якунда ёш футболчилар навбатда туриб, «Барселона» сардори Лионель Месси билан суратга тушишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz