Қайднома

Қидирув

Роналдунинг хет-триги Португалияни Миллатлар Лигаси финалига олиб чиқди

Роналдунинг хет-триги Португалияни Миллатлар Лигаси финалига олиб чиқди

  06.06.2019 08:52
  0
  218

УЕФА Милллатлар Лигаси мусобақаси ярим финалидан ўрин олган илк баҳсда Португалия терма жамоаси 5 июнь куни Швейцария термаси билан баҳс олиб борди.

Фото: Twitter/@90Min

Беллашувда Криштиану Роналду Португалия сафида 3 та гол уриб (25, 88 ва 90-дақиқаларда) жамоасини мусобақа финалига олиб чиқди. Швейцарияликларнинг ягона жавоб голи 57-дақиқада пенальтидан урилди. Унга Рикардо Родригес муаллифлик қилди.

Шу тариқа Португалия мусобақа финалига йўл олди.

Маълумот учун, ярим финалнинг иккинчи беллашувида Нидерландия терма жамоаси Англияга қарши майдонга тушади.

Миллатлар Лигаси

Ярим финал баҳси

5 июнь, чоршанба

Португалия — Швейцария 3:1

Голлар: 1:0 – 25 Роналду, 1:1 – 57, пенальти Родригес, 2:1 – 88 Роналду, 3:1 – 90 Роналду.

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе (Фонте, 63), Геррейру, Нельсон Семеду, Диаш, Рубен Невеш, Вилям Карвалю, Бернарду Силва, Бруну Фернандеш (Моутиньо, 90), Жоау Феликс (Гедеш, 70), Роналду.

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Мбабу, Аканжи, Жака, Фройлер (Дрмич, 89), Цубер (Штеффен, 83), Закария (Фернандеш, 71), Шақири, Сеферович.

Огоҳлантириш: Жака (66), Шер (68), Шақири (85).
***

Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш Швейцария устидан қозонилган ғалабадан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Роналду ва унинг ўйини борасида мен кўплаб қиёсларни ишлатганман. 2003 йил унинг мураббийи бўлган вақтимда қандай футболчи улғаётганини тушуниб етганман. У ҳақиқатда даҳо. Ҳайкалтарошликда қойилмақом асарлар бўлгани сингари, Роналду ҳам футбол даҳосига қиёсдир”,дейди Сантуш.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz