Қайднома

Қидирув

Расман: Неймар Америка Кубогида қатнашмайди

Расман: Неймар Америка Кубогида қатнашмайди

  06.06.2019 11:49
  0
  408
Расман: Неймар Америка Кубогида қатнашмайди

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар Копа Америкада қатнаша олмайдиган бўлди. Бразилия футбол конфедерацияси расмий сайтида билдирилишича, шифокорлар 27 ёшли футболчининг Қатарга қарши кечган ўртоқлик ўйинида (2:0) олган жароҳати етарлича жиддий, деган хулосага келишган.

Кечаги баҳсда асосий таркибда тушган Неймар ўнг оёғи тўпиғидан шикастланиб, 21-дақиқада Эвертон Соаресга алмаштирилган эди. Шундан сўнг у захира ўриндиғида ўтирар экан, кўз ёшларини тийиб тура олмади ва тиббий штаб ходимлари ёрдами билан кийим алмаштириш хонасига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия 15 июнда бошланадиган Копа Америкага тайёрланмоқда. Мусобақа мамлакатнинг 5та шаҳрида 7 июлга қадар бўлиб ўтади. Унда мезбонлар Воливия, Венесуэла ва Перу билан бир гуруҳдан жой олишган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz