ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаевнинг «Телеграм» канали орқали билдираётган фикр ва мулоҳазалари билан танишишда давом этамиз. Муаллиф бу сафар ҳам ўзбек футболига доир энг долзарб масалаларга тўхталди.
2019 йилгача U-16, U-14 каби мусобақалар ҳам ЎзПФЛ томонидан ўтказиб келинган. Бу йилдан бошлаб ЎзПФЛ ёшлар мусобақасидан фақатгина U-18 турнирини ўзида қолдирди. Боиси, шу жамоа аъзолари профессионал шартнома тузиш ёшига етиб келган ёки шунинг арафасида турган бўлади. Суперлига, «А» Про-лиганинг U-16, U-14 каби клублари ўртасидаги мусобақаларга эса ЎФАнинг «Футболни ривожлантириш департаменти» жавоб беради. Бу департаментни иккига бўлиш мумкин. Бирида ЎФА қошида ташкил этилган футбол академияларига жавобгарлик вазифаси бор. Бошқасида эса болалар-ўсмирлар футболи, оммавий футбол ва ҳоказо. Қайд этиш керакки, футбол академиялари ўртасидаги мусобақалар мамлакат тарихида илк бор шу йилдан бошлаб ўтказилмоқда. Болалар ўртасидаги турнирлар 2-3 йил ичида тартибга тушиб олиши керак (бунинг учун, албатта вилоят футбол ассоциацияларини молиялаштириш механизми шакллантирилиши лозим). Агар футбол академиялари шу йўсинда 4-5 йил меҳнат қилса, футболимизда савия сезиларли ошиши катта эҳтимол. Бугун академияга қабул қилинаётганлар мана шунча вақт ичида сифатга кириб боради. Оддий мисол, «Насаф», «Бунёдкор» каби академия-лар бугунги ҳолатига келгунига қадар қанча йил ўтганини ўзингиз учун ҳисоблаб кўринг ва хулоса чиқаринг. Ниҳол ўзини тутиб олгунича истаймизми, йўқми - вақт талаб этилади. Улар ҳам илк йилларидаёқ футболчини инкубатор каби етиштира олмасди. 10 йиллар асносида эса 3 миллиард, 8 миллиард сўмларга баҳоланаётган футболчилар секин-аста кўринмоқда. Ҳа, ҳозир академиялар бир аҳволда. Спорт вазирлиги академияларни капитал таъмирдан чиқариш режасини 2022 йилга сурган. Бу ҳақда Мирзаҳаким ака ҳам, бошқа журналистлар ҳам хабардор бўлишса, яхши эди. Айнан шу йилдан бошлаб ётоқхона, ошхона, ўқув корпусларига сон киради. Унга қадар эса ЎФА ўз ҳисобидан футбол академиялари учун «Ҳар йили битта футбол майдони» шиори остида стадионлар қурмоқчи. Нима демоқчиман, ҳозир камера кўтариб, исталган академияга бостириб борилса, аҳвол чатоқ, мавзубоп лавҳалар қилиш мумкин. Аммо бу холис ахборот бўла олмайди. Чунки улар энди ташкил топди, капитал ремонт масаласини ЎФА эмас, ҳукумат ҳал қилади, савия эса айтганимдек, бироз вақт талаб этади.
***
ЎзПФЛ «В» Про-лига иштирокчиси бўлган «Зарангари» футбол клуби аъзоларининг тотализаторда иштирок этганидан шубҳаланишни бошлади. «Зарангари» бунгача «В» Про-лиганинг 3-туридан жой олган «Зомин»га қарши ўйинига ўз вақтида етиб бормагани учун техник мағлубиятга лойиқ кўрилганди. Мазкур клуб «Орол»га қарши учрашувда ҳам иштирок этмади. Регламентга кўра, жамоа мусобақадан четлаштирилиши керак. Клуб лицензиясининг қайтариб олиниши масаласи ЎФАнинг тегишли қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Клуб расмийларининг ЎзПФЛга маълум қилишича, 5-турдан ўрин олган Навоийнинг «Иттифоқ» клубига қарши учрашувда бир қатор футболчилар тотализаторда иштирок этган. Шундан келиб чиқиб, ЎФА махсус инспекцияси мазкур жамоалар ишини ўрганишни бошлайди. «Зарангари» клубидан рўйхатдан ўтган футболчилар бу иш бўйича якуний хулоса чиқарилмагунига қадар бошқа клубларда рўйхатдан ўтказилмаслиги катта эҳтимол.
***
Суперлига 11-туридан бошлаб параллель ўйинлар ҳам жонли намо-йиш этилади. «Спорт» телеканали мазкур учрашувларни «Маҳалла» билан бўлишади. Режага кўра, қуйидагича ҳолат юзага келади:
15 июнь (шанба)
18:00. «Қўқон-1912» - «Динамо» («Спорт», жонли эфир)
19:30. «Локомотив» - «Сурхон («Маҳалла», жонли эфир)
20:00. «Қизилқум» - «Сўғдиёна» («Спорт», жонли эфир)
16 июнь (якшанба)
09:15. «Локомотив» - «Сурхон» («Спорт», такрор)
18:00. «Андижон» - «Металлург» («Спорт», жонли эфир)
19:30. АГМК - «Навбаҳор»
19:30. «Бунёдкор» - «Насаф» («Маҳалла», жонли эфир)
20:00. «Бухоро» - «Пахтакор»
17 июнь (душанба)
06:50. АГМК - «Навбаҳор» («Спорт», ёзиб олинган ҳолда)
09:15. «Бухоро» - «Пахтакор» («Спорт», ёзиб олинган ҳолда)
16:40. «Бунёдкор» - «Насаф» («Спорт», такрор).
Бу ҳолат футбол мухлисларида танлов имкониятини оширади. Шунингдек, ўйинлар вақтини белгилашда ЎзПФЛга қулайлик яратади, футболчилар ҳаво ҳарорати нисбатан пастроқ вақтда тўп суришлари учун кўпроқ йўл очади. «Динамо, «Андижон», «Сурхон» стадионларидаги прожекторлар масаласи ҳал этилса, уларнинг уй учрашувларини ҳам нисбатан яхшироқ вақтларда ўтказиш имконияти юзага келади. Трансляциялар масаласида ЎзПФЛ «Спорт» ва «Маҳалла» телеканалларидан миннатдор. Эфирлар масаласи икки йил олдингиси билан солиштирилса, яхшигина ўзгариш бор эканини кўриш мумкин.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20