Қайднома

Қидирув

Миллатлар лигаси: Голландия термаси ҳам финалда...

Миллатлар лигаси: Голландия термаси ҳам финалда...

  07.06.2019 09:31
  0
  355

Нидерландия миллий жамоаси Миллатлар лигаси ярим финалида Англияни мағлуб этиб, турнир финалига йўл олди. Португалиянинг Гимарайнш шаҳрида кечган баҳснинг асосий вақтида жамоалар ҳар икки бўлим ўрталарида биттадан тўп киритишди. 32-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан кейин белгиланган пенальтини Маркус Рэшфорд аниқ амалга ошириб ҳисобни очди, 73-дақиқада эса бурчак тўпидан кейин боши билан дарвозани ишғол этган Маттейс де Лигт мувозанатни тиклади. Натижада ўйин овертаймларда давом эттирилди.

Қайд этиш керак, мазкур баҳс ҳам VAR билан боғлиқ голли эпизодсиз ўтмади. 83-дақиқада Лингард Барклининг пасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, гол урди; аммо VAR`га мурожаат қилган ҳакам Жесси ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб топиб, голни бекор қилди.

Қўшимча бўлимларнинг 7-дақиқасида Кайл Уокернинг автоголи билан «учар ҳолландлар» ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 114-дақиқага келиб, Англиянинг ҳимоядаги навбатдаги хатоси ортидан якун ҳисоб ўрнатилди – гол муаллифи бўлган Промесга биринчи бўлимда де Лигтнинг голига ассистентлик қилган Депай сўнгги пасни аниқ узатди.

Миллатлар лигасининг илк ғолиб ва совриндорлари шу ҳафта охирида аниқланади. Якшанба куни нидерландлар мезбон Португалияга қарши финалда, инглизлар эса Швейцария билан учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушади.

Миллатлар лигаси
1/2 финал, 6 июнь
Нидерландия – Англия 3:1 (0:1, 1:0, 1:0)
Голлар: 0:1 – 32, пенальти Рэшфорд, 1:1 – 73 де Лигт, 2:1 – 97, автогол Уокер, 3:1 – 114 Промес.
Нидерландия – Силлессен, де Лигт, Блинд, Думфрис, ван Дейк, Депай, де Рон (ван де Бек, 68), Бергвейн (Проппер, 90), Вейналдум, Бабел (Промес, 68), де Йонг(Стротман, 114).
Англия – Пикфорд, Райс (Алли, 105), Магуайр, Стоунз, Делф (Хендерсон, 77), Стерлинг, Баркли, Уокер, Санчо (Лингард, 61), Чилуэлл, Рэшфорд (Кейн, 46).
Огоҳлантиришлар: де Лигт (30), Думфрис (44), Кейн (70), ван де Бек (106)


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz