Қайднома

Қидирув

Осиёдаги обрўйимиз ошса...

Осиёдаги обрўйимиз ошса...

  08.06.2019 01:10
  0
  754
Осиёдаги обрўйимиз ошса...

Эрон футболи деганда биринчи навбатда форсларнинг миллий жамоаси кўз олдимизга келади. Аламли мағлубият ва муҳташам «Озоди» стадионидаги ёрқин ғалабаларни эслайман. Хўш, эронликлар Ўзбекистон деганда биринчи бўлиб нимани кўз олдиларига келтиришаркин? Шу саволга жавоб олиш учун мен билан бир Университетда ўқийдиган эронлик дўстим - Армин Мўшфаги билан суҳбатлашдим.

Айтишим керакки, у футболни жонидан ортиқ яхши кўради. Эроннинг турклар истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида туғилгани учун шу шаҳарнинг «Тракторсози» жамоасига мухлислик қилади. «Тракторсози» дунёдаги энг кўп туркий миллат вакиллари ишқибозлик қиладиган жамоа ҳисобланар экан. Ўзим Осиё футболига қизиққаним учун Эроннинг деярли ҳамма жамоасини биламан. Саволимга жавоб олишдан аввал суҳбатдошимга Эрон футболи ҳақида билганларимни айтиб бердим. Барчамиз билган эронлик моҳир футболчилар, Европанинг ўртамиёна чемпионатларида жавлон ураётган ёш авлод вакиллари, миллий чемпионат олий лигасидаги жамоалар (Баҳодир Насимовнинг фаолияти орқали билганимиз - «Падидеҳ») ҳақида айтганимда, аниқки, у бу қадар маълумотга эга эканлигимдан ҳайратда қолди ва афсуски, ундаги маълумотлар мен кутганимчалик эмаслигини айтди. Билгани фақат «Пахтакор» ва «Локомотив»нинг Чемпионлар Лигасида ўйнагани экан. Терма жамоамиз ҳақида ҳам айтарли маълумот келтиролмади.

Бироз гаплашиб ўтирганимиздан кейин 2016 йилда «Тракторсози» «Пахтакор»ни Табризда 2:0 ҳисобида ютганини Интернет орқали кўрсатиб, анчагина мақтанди. Гарчи жавоб ўйинида «Пахтакор» 1:0 кўринишида ютган бўлса-да, умумий ҳисобда эронликлар устун келишганди. Ростини айтсам, дўстим «Тракторсози» ҳақида шунчалар оғиз кўпиртириб гапирардики, менда юртимиз футболини ҳимоя қилиш истаги, уни бизнинг жамоалар ҳам «Тракторсози»ни бемалол юта олишига ишонтиришга бўлган иштиёқ ортиб борарди. «Насаф» жамоасининг 2015 йилда «Тракторсози»ни ҳар иккала ўйинда ҳам енга олганини (2:1) кўриб, қанчалар қувонганимни тасвирлаб беролмайман. Афсуски, «Тракторсози» Осиё майдонларида фақат бир мартадан «Пахтакор» ва «Насаф» билан бир гуруҳдан жой олган экан. Мен учун қайси жамоамиз эканлигининг аҳамияти йўқ - ҳар доим ғалаба қозонса дейман. Бу йилги мавсумда «Локомотив»нинг натижаларидан кейин қайсидир осиёлик дўстларимиз олдида уялиб қолмасайдик, деган хавотирга тушади киши.

Ўзбек клублари Осиё Чемпионлар Лигасига чиқаркан, бутун миллат шаънини ҳимоя қилаётганини унутмасликларини истардим. Миллий жамоа-миз ҳақида-ку, бемалол айта оламиз, икки ҳисса кўпроқ қайғуришсин! Хал-қаро майдонга шунчаки тажриба тўплаш учун чиқиш камлик қилади. Дўс-тим эса бугундан бошлаб Ўзбекистоннинг «Насаф» деган жамоасини ҳеч қачон унутмайди! Қайта-қайта такрорлашича, яна бир бор «Тракторсози» ва «Насаф» тўқнаш келишини интиқлик билан кутармиш. Начора, биз ҳам кутиб коламиз.

Асилбек АБДУРАҲИМОВ, Европа Лефке университетининг талабаси (Жиззах вилояти Зарбдор туманидан)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz