Қайднома

Қидирув

Халқаро танаффус пайтида ёки Осиё термаларига нигоҳ

Халқаро танаффус пайтида ёки Осиё термаларига нигоҳ

  07.06.2019 17:20
  0
  450
Халқаро танаффус пайтида ёки Осиё термаларига нигоҳ

Осиё кубоги-2019 баҳсларидан сўнг тўрт ой ўтиб, қитъа терма жамоаларида кадрлар алмашуви юз бермоқда. The-afc.com шулардан бештасига эътибор қаратди.

Ўзбекистонда эволюция бор, инқилоб эмас

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида илк марта Осиё кубогида қатнашиб, жамоани 1|8 финалга қадар олиб борган Эктор Купер энди эътиборини КХДР ва Сурияга қарши ўртоқлик учрашувларига қаратади.

Купер Осиё кубогидаги рўйхат билан солиштирганда таркибда 9та ўзгаришни амалга оширди. Игнатий Нестеров четда бўлгани учун Элдор Суюнов чақирилди. Қитъа биринчилигида иштирок этганлардан Сардор Рашидов, Марат Бикмаев ҳамда жароҳат олган Отабек Шукуров ҳам ҳозирги таркибда йўқ.

Купер бошқа футболчиларга эътибор қаратишни маъқул кўряпти. 18 ёшли Остон Ўрунов, шунингдек, Қувондиқ Рўзиев Туркияга қарши майдонга тушишди. Бундан ташқари, дарвозабон Ботирали Эргашев ҳам термага чақирилган. Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида ўзгаришлар бор-у, лекин ўйинида инқилоб йўқ.

Бошқа қитъа чемпионлиги учун

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар терма жамоаси шу ярим йил ичида ўзининг иккинчи қитъа чемпионатида иштирок этади. Айни пайт жамоа Бразилияда ўтадиган Копа Америка турнирига тайёргарлик кўрмоқда. Айтиш жоиз, Қатар билан бирга Япония ҳам Жанубий Америка чемпионатига таклиф қилинган.

Жамоа бош мураббийи Феликс Санчес таркибда учта ўзгаришни амалга оширди. Осиё кубоги-2019 иштирокчилари бўлган ҳимоячи Абдулкарим ал Али ҳамда ярим ҳимоячилар Абдулраҳмон Мустафо ва Ҳолид Муҳаммадларни чақирмади. Улар ўз ўринларини ёш футболчилар - Аҳмад Моин, Маҳди Али ва Абдулла Абдулсаломларга бўшатиб беришди.

Токио-2020га назар

Осиё кубоги-2019нинг яна бир финалчиси Япония терма жамоаси ҳам Копа Америкада иштирок этиш учун Бразилияга йўл олди. Жамоа устози Хажиме Мориясу Қатар бош мураббийи Санчесдан фарқли ўлароқ, бошқача йўл тутди.

Осиё чемпионатида ўйнаганлардан фақатгина ярим ҳимоячи Гаку Шибасаки Бразилияга боради. Мориясу Бразилияга олимпия терма жамоаси ва фахрий футболчилар Эйжи Кавасима ва Шинжи Оказакилар билан йўл олди.

Бундан кўриниб турибдики, японлар бор эътиборларини Токио Олимпиадасига қаратишган. Улар гуруҳда Уругвай, Эквадор ва Чилига қарши баҳс олиб боришади. Бунга қадар Тринидад-Тобаго ва Сальвадорга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказадилар.

Вильмотснинг биринчи уриниши

Эрон терма жамоасида янги давр бошланмоқда. Карлуш Кейрушнинг саккиз йиллик фаолиятидан сўнг жамоани бельгиялик Марк Вильмотс қабул қилиб олди. Ишга расман 1 июндан киришган 50 ёшли мутахассис таркиб танлашга ҳам улгурмагани аниқ. Вильмотс ўзига собиқ ҳужумчи Воҳид Ҳошимянни ёрдамчи қилиб олган.

Хуллас, Кейруш танлаган аввалги таркиб билан солиштирганда, ўзгаришлар унчалик катта эмас. Жароҳат олган Сардор Азмун ўрнига «Персеполис» ҳужумчиси Али Алипур таклиф қилинди.

Ван Марвейкнинг Осиёга қайтиши

Саудия Арабистони ва Австралия терма жамоаларининг собиқ устози Берт ван Марвейк БАА терма жамоа-сини қабул қилиб олди. У Осиё кубогидан сўнг жамоани тарк этган италиялик Альберто Заккеронининг ўрнини эгаллади.

Голландиялик Ван Mарвейк жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказмайди. Аммо БАА термаси унинг қўл остида Австриянинг Зальцбург шаҳрида 9 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Вильмотсдан фарқли ўлароқ, ван Марвейк БАА термасининг бир қатор учрашувларини томоша қилди ва таркибда ўзгаришларга қўл урди. Қариб қолган ҳимоя чизиғи ёшартирилди: 20 ёшли Ҳалифа ал Ҳаммади ва 22 ёшли Шокир Алилар биргаликда 63 ёшни ташкил қиладиган Фарис Жума ва Волид Аббосларнинг ўрнини эгаллашди.

БАА термаси рамзига айланган Умар Абдулраҳмон жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган. Айнан жароҳат туфайли у амирликларда бўлиб ўтган Осиё кубогида иштирок этолмаганди.

Ж.Бобохонов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz