Қайднома

Қидирув

Кейлор Навас учун инглиз ва Португалия грандлари курашмоқда

Кейлор Навас учун инглиз ва Португалия грандлари курашмоқда

  07.06.2019 22:46
  0
  372
Кейлор Навас учун инглиз ва Португалия грандлари курашмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Кейлор Навас 4та жамоа қизиқиши доирасида бўлиб турибди. AS нашрининг хабарига кўра, коста-рикалик посбон учун «МЮ», «ПСЖ», «Бенфика» ва «Порту» клублари кураш олиб боришмоқда.

32 ёшли дарвозабонда 2015 йили «қизил иблислар» сафига йўл олиши имконияти бўлган. Ўша пайт мадридликлар Давид де Хеани қўлга киритиб, ушбу трансфер доирасида Навасни манкунианликлар сафига ўтиши керак эди. Аммо трансфер муддатининг сўнгги кунида факс билан боғлиқ муаммо туфайли харид барбод бўлган.

Навас 2014 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Беш мавсум давомида у 162та ўйинда майдонга тушиб, 159та гол ўтказиб юборди. Унинг шартномаси 2020 йилда якунига етади. Transfermarkt портали унинг нархини 12 миллион евро атрофида баҳолаган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz