Қайднома

Қидирув

Мираброр Усмонов доим ўз ҳисобидан сафарларга чиқарди...

Мираброр Усмонов доим ўз ҳисобидан сафарларга чиқарди...

  08.06.2019 18:08
  0
  330
Мираброр Усмонов доим ўз ҳисобидан сафарларга чиқарди...

Ўзбекистонлик машҳур футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида ЎФФнинг собиқ прзиденти Мираброр Усмонов ҳақида хотираларини ёзиб қолдирди.

“Одатда, бизда муборак Ҳайит кунларида одатда ўтганлар ёдга олинади. Мен бугун жорий йилнинг март ойида оламдан ўтган ЎФФнинг собиқ президенти Мираброр Усмоновни хотирлашни хоҳлардим. Ҳаммага ҳам маълум бўлмаган иккита фактни эслатиб ўтаман:

1. ЎФФни 12 йил бошқарган Усмонов фаолияти давомида бирор марта ташкилот ҳисобидан самолётга чипта олмаган эди. У ҳар доим чипталарни ўз ҳисобидан сотиб оларди.

2. Усмонов дастлаб, 2009 йилда ЎФФ президентлигидан кетишни хоҳлаган эди. Аммо, иккинчи муддатга сайланишга мажбур бўлди.

2010 йилда эса унинг ўрнини эгаллаши учун номзод сифатида ўша вақтдаги аёллар футболи ассоциацияси раҳбари Алишер Султонов танланган эди.

Мираброр Зуфарович бу ҳақда биринчи марта 2010 йилнинг августида ФИФА вакили Моника Штааб билан бўлган учрашувда маълум қилган эди. 

2012 йилнинг баҳорида эса Усмонов Алишер Султоновни ФИФА президенти Йозеф Блаттерга ўзининг вориси сифатида таништирди.  Ким билади дейсиз, агар ўшанда Усмонов бошқарувни топшириш режалари амалга ошганда футболимизда ҳозирги инқироз бўлмасмиди”, деб ёзди Алишер Никимбаев ўз telegram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz