Қайднома

Қидирув

Лионель Месси: «Аргентина Копа Америка фавориди эмас»

Лионель Месси: «Аргентина Копа Америка фавориди эмас»

  08.06.2019 17:46
  0
  496
Лионель Месси: «Аргентина Копа Америка фавориди эмас»

Каталониянинг «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка кубоги-2019 олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Терма жамоа сафида биз катта иштиёқ билан ўйнаймиз. Ҳозир жамоамизда авлодлар алмашинуви рўй бермоқда. Янги футболчиларнинг терма жамоада ўйнаш тажрибаси катта эмас.

Америка кубоги уларнинг кўпчилиги учун илк расмий мусобақа бўлади. Биз унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, лекин Аргентина терма жамоаси фаворит ҳисобланмайди», — деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 14 июндан 7 июлгача Бразилияда бўлиб ўтади. «Альбисилесте» «В» гуруҳида Колумбия, Парагвай ва Қатарга қарши баҳс олиб боради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz