Қайднома

Қидирув

Паоло Мальдини: «Хотираларни унчалик ёқтирмайман»

Паоло Мальдини: «Хотираларни унчалик ёқтирмайман»

  09.06.2019 03:34
  0
  450
Паоло Мальдини: «Хотираларни унчалик ёқтирмайман»

«Милан» директори Паоло Мальдини Rolling Stone журналига интервью берди. Суҳбат давомида у ўтган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мавсум ҳаҚида

- Тўққиз йиллик танаффус учун тўлов тўлаяпман (кулади). Афтидан, ишга шундай муносабатда бўламан. Ҳозиргача иккита ишим бўлган - футболчи ва директор. Лекин иккитаси ҳам қийин бўлди. Футболчиликда машғулотлар пайти оилам ҳақида ўйлардим. Энди эса фақат иш ҳақида ўйлаяпман. Телефоним истаган пайт чақириб қолиши мумкин.

Босим ҳаҚида

- Босим ҳамиша бўлади. Бу оддий ҳол. Мен сингари футболчи бўлиб туғилганлар учун директор лавозимида ишлаш янада стрессли. Олдин фақат ўйнашим керак эди. Энди эса инсонлар билан доимий мулоқотдаман.

Иш ҳаҚида

- Ҳеч қачон офисда ўтиришга қизиқмаганман. Миланеллога қайтиб, жамоа ҳаётида иштирок этиш - ажойиб.

Мухлислар ҳаҚида

- Менимча, майдонда қилинган иш хотирангизда бир умр қолади. Айниқса, «Милан»да бутун умрингизни ўтказаётган бўлсангиз. Бу менга фойда берди. Лекин мухлислар ўта талабчанлар. Яхши футболчи эса ҳамиша ҳам яхши менежер бўлолмайди.

Футболнинг модернизацияси ҳаҚида

- Ўйлашимча, бу эътибор берилмайдиган жараён. 120 йиллик тарихга эга бўлган «Милан»дек клуб ҳамиша келажакка боқиши керак. Лекин ҳаммаси нимадан бошланганини унутмаслик лозим. Худди Англиядаги каби. У ердаги стадионлар суперзамонавий бўлгани билан анъаналарини ҳеч қачон унутишмайди.

«Сан Сиро» ҳаҚида

- Футболчилар учун идеал стадион. Мухлислар атиги икки қадам нарида ўтиришади. Аммо уларга шароитлар яратиб бериш лозим. Бу эса қачонки стадион клубнинг ўзига тегишли бўлса амалга ошиши мумкин.

ҲаҚоратлар ҳаҚида

- Футболчилик давримда кўп ҳақорат қилишарди. Умуман олганда, футболчиларни тинимсиз ҳақоратлашади. Бу мухлислар учун одатий ҳолга айланган. Умид қиламанки, бу борада ўзгаришлар бўлади.

Охирги тўҚҚиз йил ҳаҚида

- Нимадир қилдим. Кўп нарсаларга қизиқдим, фарзандларимга вақт ажратдим, уларнинг ўсишини кузатдим, бошқа мамлакатда яшадим ва саёҳат қилдим. Ўйнаган пайтимда ҳам ҳаётим фақат футболга боғланиб қолмаганди. Фаолиятимни якунлаганимдан кейин эса бу жуда ёрдам берди. Спортчилар учун бу осон эмас. Кутилмаганда ўз ишларингни ўзинг ҳал қилишингга тўғри келади. Фаолият олиб бораётган пайтингда эса бундай ишлар билан бошқалар шуғулланади.

Футболсиз ҳаёт ҳаҚида

- Мени таниб қолмасликларини хоҳлардим. Оддий ҳаёт кечиришга умид қилгандим. Дам олиш кунлари яқинларим билан Римга боришни истардим. Мендек яшаган инсон учун дўсти билан ўтириб кофе ичиш ҳам қандайдир янгиликдек туюлади. Бундай бўлишини олдин тасаввур қила олмасдим. Ҳаммасига 1990 йили Италияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати сабабчи (кулади). Айнан ўшандан кейин обрўим икки баравар ошиб кетган. Ўша турнирдаги учрашувларни бутун жаҳон футбол ишқибозлари кўришган. Шундан сўнг таътилимни АҚШда ўтказишни одат қилдим.

Қайтиши ҳаҚида

- Нима учун қайтдим? Балки тўққиз йил ўтиб кетгани учундир. Кам вақт эмас. Шундайми?

90-йиллар ҳаҚида

- Хотираларни унчалик ёқтирмайман. Жорий мавсум бир марта қаттиқ асабийлашдим. «Милан»нинг ўйини бошланишидан бир ярим соат аввал тўрт нафар футболчимиз телефон орқали «Ривер»нинг «Бока»га қарши ўйинини томоша қилишаётганида ўзимни тутиб тура олмадим. Технологияларнинг бунчалик қулига айланиш ярамайди.

Замонавий Италия футболи ҳаҚида

- Аввал менга ёқмайдиган нарсалар ҳақида айтаман: стадионлар эскириб қолган. 50-йиллар инфратузилмасига эга стадионда ўйнаш билан 2000 йиллар аренасида ўйнашнинг фарқи бор. Майдондаги ҳолат эса менга ёқяпти. Камтарона клубларнинг ҳаракатлари маъқул келяпти. Мисол учун, «Эмполи»нинг мавсум охирида кўрсатган ўйини. Бежизга ёшлар терма жамоаларимиз ниҳоят рақобатбардош бўлмаяпти.

Ўйин ёки натижа

- Бу тортишув ҳақида кўп эшитганман. Ҳамма ғалабаларни эслайди. Агар уни чиройли ўйин билан амалга оширсангиз - бу ҳақиқий даража. Аммо бундай натижалар спорт тарихида жуда кам.

 

 

УНДЕР ҲОЗИРЧА СОТИЛМАЙДИ

 

«Рома» ярим ҳимоячиси Женгиз Ундерга «Эвертон» қизиқиш билдирмоқда. Tuttomercato вакилларининг хабар беришича, Англия клуби туркиялик футболчи учун 28 миллион евро таклиф қилган. Бироқ бу сумма римликларни қониқтирмаган. «Рома» 21 ёшли футболчини бу йил ҳам ўз таркибида ушлаб турмоқчи. Борди-ю, Ундер учун катта сумма таклиф қиладиган бўлишса, сотиб юборишга ҳам тайёр.

 

ГРИЗМАНН НЕЙМАР БИЛАН ЎЙНАМОҚЧИ

 

El Mundo Deportivo нашри Антуан Гризманнинг «Барселона»га ўтиши тафсилотлари тўғрисида хабар тарқатди. Манба маълумотига кўра, франциялик ҳужумчи Каталонияга ёлғиз эмас, балки «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар билан бирга йўл олмоқчи. Икки футболчи ҳам кўк-анорранглилар сардори Лионель Месси билан бирга тўп суришни исташмоқда. Неймар трансфери борасида молиявий мураккабликлар бор. Каталонияликлар агар бразилиялик хавбек Филиппе Коутиньони катта пулга сота олса, Неймарни клубга қайтаришга уриниб кўриши мумкин. Гризманнинг «Атлетико» билан шартномасидаги бадал пули миқдори 1 июль куни 200 миллион евродан 120 миллион еврога тушади. Форвард аллақачон «Атлетико» билан хайрлашган.

Шу ўринда айтш жоиз, «Барселона» футболчиларининг аксарияти Гризманн билан бир жамоада ўйнашни истамаяптилар. Клуб сардори Лионель Месси Аргентина термасига кетишидан олдин раҳбарият билан учрашиб, жамоадаги вазиятни тушунтирган: Гризманнинг келишига жамоа аъзолари томонидан қаршилик билдирилишига французнинг ўтган йили «Қарор» фильмида айтганлари сабаб бўлган. Шунинг учун ҳам улар Неймарнинг ортга қайтарилишини сўрашмоқда. Шу сабабларга қарамай, клуб раҳбарияти Гризманнинг трансферини амалга оширишига ишонмоқда.

А.Ҳамидов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz