Қайднома

Қидирув

Дидье Дешам Туркия билан ўйиндан сўнг: «Бу шунчаки, тарсаки эди»

Дидье Дешам Туркия билан ўйиндан сўнг: «Бу шунчаки, тарсаки эди»

  09.06.2019 11:25
  0
  485
Дидье Дешам Туркия билан ўйиндан сўнг: «Бу шунчаки, тарсаки эди»

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Евро-2020 саралаш босқичининг Турцияга қарши ўйинидан кейинги матбуот анжуманига тушкун кайфиятда келиб, қуйидаги фикрларни билдирди. Маълумки, ушбу ўйинда Дешам шогирдлари 0:2 ҳисобидаги мағлубият аламини тотишди.

«Бутун жамоа бугунгидай тушунарсиз ўйин кўрсатса, бирор-бир ижобий фикр айтиш қийин. Биз ўзи истагандек тўп сурган рақибга қарши ҳеч нарса қила олмадик. Ҳолбуки, сен жаҳон чемпионимисан ёки йўқ, доим энг юқори даражани намойиш қилиш зарур. Хуллас, бу – биз учун тарсаки бўлди, бошқа ҳеч нарса дея олмайман. Сешанбада бизни навбатдаги учрашув кутмоқда. Туркия термасини эса ажойиб ва ҳақли ғалаба билан табриклайман», – деди Дешам.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz