Қайднома

Қидирув

Маскерано терма жамоага қайтмоқчи

Маскерано терма жамоага қайтмоқчи

  09.06.2019 13:13
  0
  153
Маскерано терма жамоага қайтмоқчи

«Барселона» клубининг аргентиналик собиқ ҳимоячиси Хавьер Маскерано Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа билан ўтган суҳбатдан кейин терма жамоага қайтишга қарор қилди. Аниқроғи, мазкур мулоқотдан сўнг Маскерано шу йилнинг 26-11 июнь кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтадиган Панамерика ўйинларида Аргентина шарафини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди. Қолаверса, 35 ёшли футболчи Хитойнинг «Хэбэй Чайна Форчун» клуби унинг хоҳишига қарши бўлмаслигидан умидвор. Биласиз, аслида Панамерика ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этишади. Аммо ҳар бир терма жамоа ўз сафига уч нафар тажрибали футболчиларни қўшиб олиш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтиш лозим, Маскерано миллий терма жамоаси сафида 147 ўйин ўтказиб, 3та голга муаллиф бўлган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz