Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: “Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди...”

Любинко Друлович: “Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди...”

  09.06.2019 15:05
  0
  165
Любинко Друлович: “Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди...”

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Миср терма жамоаси Африкадаги энг кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Шундай экан, олдинда бизни кучли рақибга қарши қизиқарли учрашувлар кутиб турибди. Биз учрашувда ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, стадионга йиғилган мухлисларни хурсанд эта оламиз. Бунинг учун эса андижонлик ишқибозлар ҳам жамоамизни фаол тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Қолаверса, таркибимизда ажойиб футболчилар бор ва улар ўз вақтида Осиё чемпионига айланишган. Бундай рақибга қарши баҳсда ўзларини кўрсата оладилар, деб умид қиламан.

 Умуман олганда, Миср терма жамоаси ҳақида маълумотларга эгамиз. Футболчиларимиз ҳам эртага қандай рақибга қарши майдонга тушишларини яхши билиб турибдилар. Биз Мисрнинг ўйинларини жамоавий тарзда ҳам кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Мухлисларни қизиқарли тўқнашув кутиб турибди.

 Таркибимизда йўқотишлар йўқ эмас. Бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоамизга чақирилишган бўлса, Ислом Кенжабоев билан Жасур Яхшибоевда жароҳатлар бор. Албатта, таркибимизда янги номлар ҳам йўқ эмас. Бу ўйин эса улар учун ўзларини кўрсатишга бўлган имконият. Олимпия терма жамоасида ўзини кўрсатган ўйинчилар миллий термага ҳам жалб этилмоқдалар. Ўйлайманки, таркибимиздаги ҳар бир ўйинчи ҳам миллий термада тўп суришни истайди. Бунинг учун эса улар ўзларини ҳар томонлама кўрсата олишлари лозим. Бу борада эса ҳар бир футболчимизда бундай имконият бор. Олдимизда Осиё чемпионати мусобақаси турибди. Аста-секин ушбу мусобақага тайёргарлик кўриб боряпмиз. Ҳаммаси режамиз асосида давом этмоқда", - деди  Любинко Друлович.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz