Қайднома

Қидирув

Гарет Бэйл «Реал»да қолади

Гарет Бэйл «Реал»да қолади

  10.06.2019 12:43
  0
  446
Гарет Бэйл «Реал»да қолади

«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл жамоа раҳбарияти билан учрашув ўтказди. AS нашри тарқатган хабарга кўра, учрашув уэльслик футболчининг ташаббуси билан амалга ошди.

Мадрид клуби раҳбарияти учрашув давомида футболчининг жамоани тарк этиш истагида эканини эшитишни хоҳлаганди. Аммо Бэйл ҳар қандай ҳолатда ҳам «Сантьяго Бернабеу»да қолишини маълум қилди. Гарет бошқа жамоадан тушадиган ҳар қандай таклифга рад жавобини беришини таъкидлади.

Зидан бошчилигидаги «қаймоқранглилар» мураббийлар штаби келаси мавсумда 29 ёшли футболчига ишонч билдирмоқчи эмас. Бу эса Бэйлни хавотирга солмаяпти.

Гарет асосий таркибдан четлатилса ҳам, ўз вақтини кўпроқ оиласи даврасида ўтказиб, гольф билан шуғулланмоқчи. Унинг йиллик маоши 17 миллион еврога тенг. Футболчининг «Реал» билан 3 йиллик шартномаси мавжуд ва бу вақт давомида клуб унга жами 51 миллион евро тўлайди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz