Қайднома

Қидирув

Ахбор Имомхўжаев 1000 ойлик ёшини нишонлади

Ахбор Имомхўжаев 1000 ойлик ёшини нишонлади

  09.06.2019 19:00
  0
  700
Ахбор Имомхўжаев 1000 ойлик ёшини нишонлади

Таниқли спорт шарҳловчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Олтин қалам” миллий мукофоти лауреати, Республика тоифасидаги ҳакам Ахбор ота Имомхўжаев бугун ўзининг минг ойлик юбилейини нишонлади. Юбилейдан кўпи борми – 50дан бошланиб ҳар ўн йилда то юз ёшгача, буёғи пайғамбар ёши, буларга мучал тўйлари ҳам қўшилади, лекин “минг ойлик юбилей” деган тушунчага ҳамма ҳам дуч келавермайди. Айтайлик, мен ҳам салкам ярим асрлик ёшим давомида бу каби тадбирга биринчи бор гувоҳ бўлдим.   Юқорида таъкидлаганимиздек, Ахбор ака ҳам 50, 60, 70 ёшдаги юбилейларини катта-кичик давраларда ўзига хос тарзда нишонлаган. Ундан иккитасида камина ҳам иштирок этган. 80 ёшга тўлганида ҳам бу табаррук санани ўзгача тарзда, ҳеч қаерда учрамайдиган шароитда нишонлаганди. Лекин миллий урф-одатларимизга кўра элга ош бермаганди, минг ойга тўлганимда яхши ният билан элга дастурхон ёзаман, дея кўнглига тугиб қўйганди. Ўша ният қилган кундан бери хаш-паш дегунча уч йил ҳам ўтибди...   Axbor-doda-1000-oy (8).jpg   Чилонзордаги “Афруз” тўйхонаси бугун эрталабдан то тушгача катта-кичик меҳмонлар билан гавжум бўлди. Ким учундир меҳрибон ота ва дода, ким учундир қадрдон дўст, кимларгадир вафодор ака ва ука, ҳакамлар, назоратчилар, айниқса, спорт журналистлар учун юксак тажрибали устозни қутлаш, дийдорлашиш учун Республикамизнинг турли ҳудудларидан, ҳатто хориждан ҳам ташриф буюрувчилар кўпчиликни ташкил этди. Улар орасида шоир ва ёзувчилар, санъат ва маданият арбоблари, таниқли актёр ва артистлар, ҳукуматнинг мартабали вакиллари ҳам бор эди.   Барча йиғилганлар, албатта, икки ўғил ва икки қизнинг падари бузрукворига, ўндан ортиқ набиралар ва набиралардан-да зиёд чевараларнинг меҳрибон бобосига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилашди. Ўз ўрнида Ахбор ота ҳам қўлини дуога очар экан, барча-барчага ўзининг ёшидек ва ундан-да ортиқ ҳаёт кечиришларини, элим деб, юртим деб ёниб яшашларини, ҳаётда тўғри сўз, ҳалол инсон бўлишларини тилаб, узундан-узоқ дуо қилдилар.   Axbor-doda-1000-oy (2).jpg   Axbor-doda-1000-oy (3).jpg   Axbor-doda-1000-oy (4).jpg   Axbor-doda-1000-oy (5).jpg   Axbor-doda-1000-oy (7).jpg   Axbor-doda-1000-oy (9).jpg  

Ойбек Юнусов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz