Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» де Лигт учун курашди устунлик қилишмоқда

«ПСЖ» де Лигт учун курашди устунлик қилишмоқда

  09.06.2019 19:56
  0
  137
«ПСЖ» де Лигт учун курашди устунлик қилишмоқда

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт учун «Барселона» ва «ПСЖ» клублари кураш олиб бораётганидан хабарингиз бор. Бу курашда парижликлар устунлик қилишмоқда.

Футболчига таклиф қилинаётган маош борасида бу икки жамоа ўзига хос «аукцион» ўтказишмоқда. «ПСЖ» клуби бир неча марта каталонияликлар томонидан Маттейсга таклиф қилинаётган маошга нисбатан кўпроқ маош таклиф қилди. Францияликлар 19 ёшли футболчи 15 миллион евро қилаётган бўлишса, «кўк-анорранглилар»нинг таклифи 5-7 миллион евро атрофида бўлмоқда.

Бундан ташқари, «ПСЖ» футболчининг трансфери учун «Аякс»га кўпроқ пул таклиф қилмоқда. Гап 90 миллион евро ҳақида кетмоқда. «Барселона» эса, ўз навбатида, 70 миллион евродан ортиқ пул бермоқчи эмас.

Маттейс де Лигт ушбу мавсумда «Аякс» сафида 55та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz