Қайднома

Қидирув

Миллатлар лигаси: Англия 8 миллион евролик 3-ўринни эгаллади...

Миллатлар лигаси: Англия 8 миллион евролик 3-ўринни эгаллади...

  09.06.2019 22:02
  0
  520
Миллатлар лигаси: Англия 8 миллион евролик 3-ўринни  эгаллади...

Олдин маълум қилганимздек, бугун Европа Миллатлар Лигасида 3-ўрин учун ўйин ҳам якунланди. Ярим финалдамағлубиятга учраган Швейцария  ҳамда Англия термаалари 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида гол ҳисоб очилмагандан кейин “бронза” тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.

“Лотореялар” баҳсида эса омад инглизлар томнида бўлди. “Эвертон”   ва Англия термасининг посбони Жордан Пикфорд швейцарияликларнинг сериядаги 6-пенальтисини қайтариб, жамоасига ғалаба келтирди. Шунингдек, 3-ўрин эгаси 8 млн. евро миқдорида мукофот пулини ҳам қўлга киритади. Швейцарияликлар эса 7 млн.лик “чек”ни қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг финал учрашувида мезбонлар Португалия термаси ва Голландия жамоалари майдонга тушишади.

УЕФА Миллатлар Лигаси
3-ўрин учун ўйин
ШВЕЙЦАРИЯ – АНГЛИЯ 0:0 (пенальтилар сериясида 5:6)
Швейцария: Зоммер, Шер, Аканжи, Родригес (Дрмич, 87), Эльведи, Фернандеш (Закария, 61), Фройлер, Шакири (Цубер, 65), Чака, Мбабу, Сеферович (Окафор, 113).
Англия: Пикфорд, Магуайр, Гомес, Роуз (Уокер, 70), Делф (Баркли, 105), Алли, Лингард (Санчо, 105), Стерлинг, Дайер, Александер-Арнолд, Кейн (Уилсон, 75).
Огоҳлантиришлар: Роуз (23), Лингард (27), Чака (116).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz