Қайднома

Қидирув

Гризманн қайси жамоага йўл олиши аниқми?

Гризманн қайси жамоага йўл олиши аниқми?

  10.06.2019 09:33
  0
  259

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини қайси жамоада давом эттиришини билишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Le10sport.com хабар тарқатди.

«Қайси жамоада ўйнашимни биламан», — деди Гризманн.

Эътиборли томони, бундан 2 кун аввал франциялик футболчи қайси жамоага ўтишини билмаслигини айтиб ўтганди. Гризманни қўлга киритиш учун «Барселона» клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ҳозирги пайтда 28 ёшли футболчининг товон пули 200 миллион еврога тенг бўлса, бу сумма 1 июлдан бошлаб 120 миллион еврога тушади.

Антуан Гризманн якунланган мавсумда «Атлетико» сафида барча мусобақалар доирасида 47та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 10та голга узатма берди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz