Қайднома

Қидирув

“Зарангари” ва “Иттифоқ Бухоро” футбол клублари лигадан ҳам четлаштирилди

“Зарангари” ва “Иттифоқ Бухоро” футбол клублари лигадан ҳам четлаштирилди

  11.06.2019 14:57
  0
  416
“Зарангари” ва “Иттифоқ Бухоро” футбол клублари лигадан ҳам четлаштирилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия Қўмитаси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Ижроия Қўмитасининг қўшма йиғилишида “Зарангари” ва “Иттифоқ Бухоро” футбол клубларини B Про-лигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилди. 
Жорий йилнинг 23 апрель куни бўлиб ўтган B Про-лиганинг 3-тури доирасидаги “Зомин” – “Зарангари” жамоалари ўртасидаги учрашувга “Зарангари” футбол клуби белгиланган вақтда келмагани учун жамоага нисбатан техник мағлубият қайд этилган эди. Шунингдек, 4 июнь куни бўлиб ўтган B Про-лиганинг 9-тури доирасидаги “Орол” – “Зарангари” жамоалари ўртасидаги учрашувга ҳам “Зарангари” футбол клуби белгиланган вақтда келмагани учун техник мағлубият қайд этилган. Қолаверса, “Зарангари” футбол клуби қатнашчилик бадалини ЎзПФЛга жорий йилнинг 20 март кунига қадар тўлаши лозимлиги белгиланган бўлса-да, ўтган давр мобайнида футбол клубига бир неча маротаба огохлантириш берилганига қарамасдан қатнашчилик бадалини ҳозирги кунга қадар тўлиқ тўламагани маълум бўлди.

 

Шунингдек,  Бухоро вилоятининг “Иттифоқ” футбол клуби ЎзПФЛ томонидан  футболчиларга берилган тегишли лицензиялар қалбакилаштирилгани, U-18 жамоаси ташкил этилмагани, қатнашчилик бадалини ЎзПФЛга жорий йилнинг 20 март кунига қадар тўлаши лозимлиги белгиланган бўлса-да,  ўтган давр мобайнида футбол клубига бир неча маротаба огохлантириш берилганига қарамасдан қатнашчилик бадалини ҳозирги кунга қадар тўлиқ тўламагани,  Бухоро вилоятининг “Иттифоқ” футбол клуби бош мураббийи Шерзод Сатторов келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқлангани маълум бўлди. 

“Зарангари” футбол клуби 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламентининг 15.8.  ҳамда 6.24-бандига асосан Ўзбекистон чемпионатининг B Про-лигасидан четлаштирилади. 

Бухоро вилоятининг “Иттифоқ” футбол клуби ҳам 2019 йилги мусобақаларни ўтказиш регламентининг худди шу бандлари ҳамда Интизом кодексининг 5.35-бандига асосан Ўзбекистон чемпионатининг B Про-лигасидан четлаштирилди.

Ушбу икки жамоа ҳозирга қадар мавсум ҳисобидан ўтказилиши лозим бўлган ўйинларнинг ярмини ҳали ўйнаб улгурмагани сабаб Регламентга кўра, уларнинг ҳозирга қадар ўтказган баҳслари натижалари тўлиқ бекор қилинади.
Мазкур клубларга ўзлари шартнома имзолаган футболчилар ва бошқа ишчи ходимлар билан шартномада шу кунгача белгиланган шартларни тўлиқ бажариш мажбурияти юкланади. 

2019 йилнинг 12 июнь санасидан бошлаб ҳар икки клуб футболчилари эркин агентга айланади ва уларга 9 июль санасидан бошлаб бошқа клублар билан шартнома имзолашга рухсат этилади.

Клублар мазкур қарор юзасидан 10 кун ичида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Аппеляция қўмитасига шикоят қилиши мумкин. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz