Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг дубли эвазига Сурияни таслим этди

Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг дубли эвазига Сурияни таслим этди

  11.06.2019 20:23
  0
  392
Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг дубли эвазига Сурияни таслим этди

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Тошкентда бўлиб ўтган Сурияга қарши баҳсда вакилларимиз ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Элдор Шомуродов 3-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 42-дақиқага бориб дубль қайд этиб ҳисобдаги фарқни оширди ва биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоа сафида етарлича ўзгаришлар бўлди. Аммо якуний ҳисоб ўзгармай қолди.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ

ЎЗБЕКИСТОН – СУРИЯ – 2:0 (2:0)

11 июнь (сешанба). Тошкент. «Бунёдкор» стадиони.

Ҳакамлар: Рисбек Шекербеков, Баҳодир Қўчқоров, Исмоилхон Толипжонов (учаласи Қирғизистон), Шерзод Қосимов (Ўзбекистон).

Голлар: Элдор Шомуродов (3, 42).

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Фарруҳ Сайфиев (Олег Зотеев, 74), Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Одилжон Ҳамробеков (Фозил Мусаев, 60), Одил Аҳмедов (Хуршид Ғиёсов, 75), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 79), Остон Ўрунов (Икром Алибоев, 60), Ислом Тўхтахўжаев, Қувондиқ Рўзиев (Достон Ибрагимов, 67).

Сурия: Иброҳим Алма, Муаяд ал Ажан, Омро Мидани (Шиб ал Али, 46), Амро Женьят, Маҳмуд ал Мавас (Абдул Малик ал Анизан, 77), Муҳаммад ал Вакид, Аҳмад ал Аҳмад (Фирас ал Хатиб, 65), Тами Хож Муҳаммад, Аҳмад Ашкар, Холид ал Мбайед, Муҳаммад ал Мармур (Ҳамид Мидо, 84).

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Ал Мавас (48), Абдул Малик Ал Анизан (90+4).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz