Қайднома

Қидирув

ЖАНОБ «ХЕТ-ТРИК» ёки яна Роналду ҳақида-я...

ЖАНОБ «ХЕТ-ТРИК» ёки яна Роналду ҳақида-я...

  12.06.2019 01:55
  0
  215
ЖАНОБ «ХЕТ-ТРИК» ёки яна Роналду ҳақида-я...

Криштиану Роналду Европа Миллатлар лигаси ярим финалида Швейцария термаси дарвозасини нақ  3 марта нишонга олди. Шу тариқа унинг Португалия миллий жамоаси сафида қайд этган «хет-трик»лари сони 7тага етди. «Ювентус» ҳужумчиси 3:1 ҳисобида якунланган ва португалларга турнир финали йўлини очган ўйиннинг 25-дақиқасида жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Диққатга сазовор томони, Криш ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан кейин на клуб футболи ва на терма жамоаси ўйинларида жарима нуқтасидан гол уролмаётганди. Роналдунинг кейинги 2та голи эса учрашувнинг охирги дақиқаларига тўғри келди.

Роналду - 53та

«хет-трик»|«покер»|«флэш»

«Реал»                         44та*

Португалия                7та**

«МЮ»                            1та

«Ювентус»                  1та

* жумладан, 7та «покер» (4та гол) ва 1та «флэш» (5та гол)

** жумладан, 1та «покер» 

Умуман олганда, португалиялик юлдуз энди бутун фаолияти давомида нақ 53та ўйинда 3та ёки кўпроқ гол ургани билан мақтаниши мумкин. Шунинг баробарида Роналдунинг миллий жамоа либосида урган голлари сони 88тага етди. Хуллас, у миллий жамоалар миқёсидаги тўпурарлар рўйхатида Эрон футболи афсонаси Али Даини «қувиш»да давом этмоқда. Ҳозирда бу борада жаҳон рекордчиси бўлиб турган собиқ ҳужумчи ҳисобида 109та гол бор. Айтиш мумкинки, Роналдунинг терма жамоалар футболига доир мақсадларидан бири айнан Даидан ўзиб кетиш бўлса керак. Криштианунинг замонавий футболдаги асосий рақобатчисига келсак, Лионель Месси Аргентина термаси учун 67та гол урган. Жароҳат туфайли Америка кубоги томошабинига айланган яна бир юлдуз Неймар ҳисобида эса 60тагина «халқаро» гол мавжуд.

 

Жаҳон миллий жамоаларининг энг яхши тўпурарлари

Футболчи                      Терма жамоа       Гол

Али Дайи                       Эрон                     109та

Криштиану Роналду       Португалия           88та

Ференц Пушкаш             Венгрия                84та

Кунисиге Камамото        Япония                 80та

Годфри Читалу              Замбия                 79та

Ҳуссайн Саид                Ироқ                     78та

Пеле                              Бразилия              77та

Абдураҳмонхўжа АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz