Қайднома

Қидирув

Қалб армони

Қалб армони

  12.06.2019 08:04
  0
  620
Қалб армони

Ёз келди, эрта-индин августга ҳам етамиз, Худо хоҳласа... Мана, неча йилдирки, бу ой яқинлашган сари қалб армони бошқача туғён уради, ўша мард «пахтакорчилар» бирма-бир кўз олдимда гавдаланишади.  Эҳ, ўша машъум авиаҳалокат юз бермаганида эди, ҳозир ўзбек футболи мураббийлик мактаби ҳам анча шаклланиб қоларди, албатта. Бироқ қисмат шу экан, кўнишдан ўзга чорамиз йўқ. Қўлимиздан келадигани - марҳум «пахтакорчилар»ни хотирлаш, холос...

Самога юлдуздай сочилиб кетдинг,

Умрбод қалб ярам, сен оҳу-зорим.

Ўн етти ўғлоним, барвақт ўтдинг,

Не зўрларни тиз буккан, эҳ, «Пахтакор»им.

 

Қирқ йил ўтибди, қалбдасан ҳамон,

Хотиранг ҳамиша юрак тўрида.

Билмам ўтар яна қанчалар замон,

Унутилмай яшайсан қалблар қўрида.

 

«Пахтакор»им дунёда номинг ўчмагай,

Ҳақиқий «халқ жамоаси», шонинг кўчмагай.

Менман деган рақибнинг эггансан бошин,

Йиғлатиб, тўккансан аччиқ кўз ёшин.

«Динамо»ми, «Спартак», барибир эрди,

Тошкентга келиб, обдон таъзирин ерди.

Қўлин баланд кўтариб, таслимман, дерди,

Юрт шаъни деб «Пахтакор»им жонин берди.

 

Энди буюк жамоани тушда кўрамиз,

Надоматла бош чайқаб, афсус қиламиз.

Ҳам хўрсиниб, ҳам хафа бўлиб юрамиз,

Қалбдасан «Пахтакор»им, эслаб турамиз.

 

Ҳозирги «Пахтакор» изингдан борар,

Насибдур, Осиёда қучади зафар.

Яқиндур у кунлар, ўйинин топар,

Ўзбекистон жамоаси бўлур музаффар.

 

Ўзга жамоаларни камситмам сира,

«Пахтакор»им бошқачадур, барибир қара.

Ярим асрдан кўпроқ ишқибоз Жўра,

Ўн бир карра чемпион, барчадан зўр-а?

Жўра ҚЎЧҚОРОВ, Чилонзор тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz