Қайднома

Қидирув

Любинко Друлович: “Кучли жамоани мағлубиятга учратдик”

Любинко Друлович: “Кучли жамоани мағлубиятга учратдик”

  12.06.2019 09:50
  0
  380
Любинко Друлович: “Кучли жамоани мағлубиятга учратдик”

11 июнь куни Наманганда ўтказилган Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари (3:2) ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.  

"Ўртоқлик учрашувлари ўзбек футболи ривожи учун фойдали ва мухлислар ушбу ғалабалардан хурсанд бўлишди.   Миср олимпия терма жамоаси жуда жиддий рақиб. Мисрликлар олдинги ўйинларда АҚШ терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Голландия термасига муносиб қаршилик кўрсата олишган. Биз ўша учрашувларни ўрганиб, таҳлил қилгандик. Қисқаси, шогирдларим жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олишди ва менимча, Андижон ҳамда Наманганда қозонилган ғалабалардан мухлислар ҳам завқ олишди, деб ўйлайман.    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги баҳсда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлган наманганлик мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар 12-ўйинчи ҳисобланишади. Футболчиларга ушбу ўйинлар олдидан мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун майдонда барча маҳоратларини намойиш ишга солишларини таъкидлагандим. Буни улар ажойиб тарзда уддалашди ва бунинг учун шогирдларимдан миннатдорман", - деди Любинко Друлович.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz