Қайднома

Қидирув

Пул билан сотиб олинмайдиган ЕЧЛ

Пул билан сотиб олинмайдиган ЕЧЛ

  12.06.2019 12:29
  0
  226
Пул билан сотиб олинмайдиган ЕЧЛ

ЕЧЛнинг бу мавсуми кўпчиликка “Реал Мадрид”нинг қоқилиши билан ёдида қолган бўлса, яна кимлардир бу сафарги мусобақани ярим финаллардаги кам-беклар билан эслайдилар. Лекин бу мусобақада ҳар қанча пул ёки бирор катта футболчининг трансфери чемпион бўлишга етмаслиги бир неча йилдан бери аён бўлиб қолмоқда. Ҳимоя чизиғи футболчиларини рекорд суммаларга сотиб олган “Манчестер Сити”ни ҳам ўртага қўшмайман, балки бир-иккита футболчи билан ҳам чемпион бўлиш имконсизлигини айтмоқчиман.

2017-йил, ёзги трансфер ойнаси:

"ПСЖ” томонидан 402 миллион"

2016/17-йилги мавсумда ЕЧЛ  “Барселона”нинг ўша машхур кам-беки билан ва “Монако”нинг ҳеч ким кутмаганда ярим финалга етиб бориши билан кўпроқ ёдимда қолган. “Барселона” “ПСЖ” устидан кам-бек қилишидан бир кун олдин Неймар бўлиб ўтиши керак бўлган баҳсда 2 та гол уришини айтганида очиғи ишонмагандим. Лекин у айтганини қилди ва жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўша олди. Бу нарса “ПСЖ” билан бўлди ва Парижликларнинг ЕЧЛ даги омадсизликка йўйилган бўлса, Франсия чемпионатида ярим финалга чиққани тасодиф дея айтилган “Монако” чемпионликни нишонлади. Бу чемпионликда 18 ёшлик Киллиан Мбаппе аталмиш ёш “ўзга сайёралик”нинг ҳам ҳиссаси катта. Ўша йили “ПСЖ” учун анча оғир бўлганди ва улар ёздаги трансферлар давомида бир нималар қилиб юборишини кўпчилик кутганди. Шундай ҳам бўлди ва “Барселона” аталмиш "гигант"нинг МСН (Месси, Суарез, Неймар) идан Неймарни сотиб олишга эришдилар. Жамоа гарчанд Бразилияликни сотишни истамаган бўлсада 222 миллионни Неймарнинг товон пули сифатида қабул қилишди. Айнан ўша йили “Реал Мадрид” сотиб олиниши кутилаётган Мбаппега эса 180 миллион таклиф қилишди ва франсуз ҳам Парижликларнинг 29-рақамли футболкасини кия бошлади. 2017/18 йилги мавсумда “ПСЖ” ўз чемпионатида ғолиб бўлган эрсада, ЕЧЛ да Реал тўсиғидан ўта олишмади, яна нимчоракда тўхтадилар.

 

2018-йил, қишки трансфер ойнаси:

"Ливерпул”дан кетаман ёхуд яна бир бразилияликнинг “Барселона”га келиши"

Бу трансфер аслида ёзда амалга ошиши керак эди, бироқ негадир бу нарса тўхтаб қолди. Филипе Коутинё “Барселона”га ўтишни жуда-жуда истаганди лекин ўтолмаганди. Шундан сўнг мавсум бошлангач анча ўйинни ўтказиб юборди ва яна майдонга қайтди. “Ливерпул” билан қишгача бирга бўлди бироқ январ ойида "Салом Барселона" деб Каталония жамоасига бориб қўшилди. Бу трансфернинг довруғи оламни тутди. Лекин ўша мавсумда “Барселона” Испанияда чемпион бўлган бўлсада, ЕЧЛ да чорак финалда юрушини тўхтатди. “Ливерпул” эса финалгача етиб бориб мағлуб бўлганди. Тўғри, Салаҳнинг жароҳати ва бошқа иддаоларни келтириш мумкин, лекин агар Коутинё ёзгача сабр қилганида балки ўша кунги финал увчрашувида майдонга тушиб Салаҳнинг йўғлигини билдирмасмиди?! Бу йилги ярим финалда эса “Барселона” “Ливерпул” билан ўйнаб мағлуб бўлди ва финал йўлланмасидан қуруқ қолдилар. Бу нарсани шунчаки айтиб ўтдим, бесабаб :)

 

2018-йил, ёзги трансфер ойнаси:

"Хайр Мадрид, Салом Турин"

Ўтган йили ёзда кўпчиликнинг эътибори Жаҳон Чемпионатига қаратилган бўлсада, шу билан биргаликда бу томонда трансферлар ҳам қараб турмаган эди. Ярим финал учрашувлари бўлишидан олдин эса Турин томонлардан гумбурлаган садо келди. Криштиану Роналду “Ювентус” жамоасига 100+5 миллион евро эвазига ўтди. Бу нарсанинг пиари ЖЧ ярим финалларидан кам бўлмаганди, лекин катта бир футболчи билан қаторасига ўз чемпионатини ютаётган ва ЕЧЛ да икки охирги 4 йилда икки марта финалга чиққан жамоанинг бу сафарги ЕЧЛдаги ғолиблигига эриша олишмагани кам бўлди холос. Бу жамоа ҳам чорак финалда тўхтадилар, “Аякс”нинг "болалари" “Юве”ни меҳмонда ютиб қўйишди. Италия кубогини ҳам юта олишмади ҳатто Туринликлар. Фақат ўша чемпионат ғолиблигини қўлга киритдилар.

 

Кўряпмизки, ҳар қанча бирор катта мавқега эга футболчининг трансфери ҳам ЕЧЛ да чемпионликка олиб келмайди. Бу мусобақада кўпроқ ҳарактер ва жамоавий ўйин муҳим, ҳар қанча пуллар ҳам турнирни "сотиб ололмайди". Шунинг учун ҳам финалга “Тоттенҳем”, “Ливерпул” каби жамоалар ҳарактер ва жамоавий ўйин эвазига чиқиб юради, шунинг учун ҳам Реал Мадрид бу мусобада бор “масаллиқ”дан яхши жамоа тузгани туфайли 3 марталаб ғолиб бўлади.

Бу йилги трансферлар ойнаси аллақачон очилган, менимча мураббийлар катта пулларга битта ўйинчи ҳарид қилиб шу орқали ғолибликни қўлга киритишни эмас балки яхши жамоа тузишга ҳаракат қилаверишлари керак. Бўлмасам, кетказилган пулларга ачиниб қолаверишади...                                                                                           

Оғабек САМИСОВ  тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz