Қайднома

Қидирув

Туркия термаси «сенсация»сининг сири

Туркия термаси «сенсация»сининг сири

  12.06.2019 13:25
  0
  475
Туркия термаси «сенсация»сининг сири

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм» тармоғидаги каналида жаҳон футболига оид қизиқарли хабарларни улашишда давом этмоқда. У бу сафар СГБ тахаллуси остидаги фойдаланувчининг кичик таҳлилини оммага маълум қилди. Унда таъкидланишича, турк футболида ўзига хос кичик маккорлик мавжуд. Бошқача айтганда, бу ўлкада энг майда икир-чикирларга ҳам жиддий эътибор қаратилади. Жумладан, Туркия термасининг сўнгги муҳим ўйинларига диққат қилсак, улар асосан тоғли ҳудуд - Конья ва Эскишеҳирда ўтказилганини кўрамиз. Нега Истанбул, Анқара ёхуд Измир эмас, тоғ ён бағридаги кичик шаҳарчалар? Гап шундаки, бу ҳудудда ҳаво босими нисбатан кучли эканлиги меҳмон жамоалар аъзоларига маълум муаммолар туғдиради. Дейлик, ҳаттоки, 1000 метр баландлик ҳам бунга одатланмаган футболчининг нафас олишига салбий таъсир қилиши мумкин. 

Мана, сўнгги 2 йилда бу шаҳарларда ташкиллаштирилган ўйинларга эътибор қаратинг:

- Миллатлар Лигасида Швеция термасига қарши ўйин (бунда шведлар ғалаба қозонишди, аммо адолат юзасидан айтиш керак, мезбонлар 3 очкога ҳақлироқ эдилар);

- ЖЧ саралашида барча рақиблар - Хорватия, Украина ва Исландия термаларига қарши учрашувлар (турклар хорватни енгиб, украинлар билан дуранг қайд этишди);

- Евро-2020 саралашида жаҳон чемпиони - Франция термасига қарши ўйин («сенсацион» натижа. Жарима зарбалари - 9:4, голга тортадиган вазиятлар - 3:0, якуний ҳисоб - 2:0, албатта, турклар фойдасига). Мбаппенинг ҳаракатлари нега сира қовушмагани энди тушунгандирсиз?! Қисқаси, футболда икир-чикир сифатида эътибордан четда қолдириладиган омилнинг ўзи йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz