14 июнь куни (бизда 15 июнь) узоқ Бразилияда навбатдаги Америка кубоги турнирига старт берилади. Бу КОНБЕМОЛ томонидан Жанубий Америка мамлакатлари миллий жамоалари ўртасида ташкиллаштириладиган ҳисоб бўйича 46-мусобақадир. Навбатдаги мезбон - Бразилия (охирги марта турнирни 1989 йили қабул қилганди). Бўлажак мусобақада Чили миллий жамоаси амалдаги чемпион сифатида қатнашади. Чилиликлар охирги 2та чемпионат финалида Лионель Месси етакчилигидаги Аргентина термасини доғда қолдиришганди (ҳар иккисида пенальтилар серияси орқали). Бразилия-2019 ғолиби Конфедерациялар кубоги-2021да КОНМЕБОЛ шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Жанубий Америка футбол конфедерацияси 2017 йилнинг апрель ойида «Копа Америка» иштирокчилари сонини 16тага ошириш хусусида қарор чиқарди. Бунинг учун турнирга доимгидек фақат КОНКАКАФ эмас, бошқа конфедерациялардан ҳам меҳмон жамоалар таклиф этиш кўзда тутилганди. Бироқ якунда - 2018 йилнинг 4 май куни Бразилия-2019да ҳам 12та терма жамоа қатнашиши эълон қилинди. Осиё футболи ихлосмандлари учун эътиборли томони шуки, бу сафар Америка кубогига ОФКдан 2та жамоа боради - Қатар ва Япония. Биласиз, бу икки жамоа жорий йил 1 февраль куни Осиё кубоги финалида ўзаро тўқнаш келганди. Демак, бўлажак чемпионат Осиё жамоаларини ўз ичига олгани билан ҳам аҳамиятлидир. Дарвоқе, қаторасига 10 марта (1993-2016 йиллар) меҳмон жамоа миссиясини бажарган Мексика термаси бу сафар турнирдан четда қолди.
Японлар учун иккинчи уриниш
Дарвоқе, Япония терма жамоаси «Копа Америка»да олдин ҳам қатнашган. Аниқроқ айтсак, қитъадошларимиз 1999 йили Парагвайда ташкил этилган мусобақанинг «А» гуруҳида ўйнаб, 4-ўрин билан чекланишган. «Самурайлар» Перу ва Парагвай терма жамоаларига ютқазиб, боливияликлар билан баҳсда дуранг қайд этишганди.
Япония термаси Америка кубоги-99да
1-тур
Перу -Япония - 3:2 (0:1)
Голлар: Хорхе Сото (70),
Ольсен (74, 81) - Вагнер Лопес (6), Миура (77).
2-тур
Парагвай - Япония - 4:0 (2:0)
Голлар: Бенитес (18, 62), Санта Крус (40, 86).
3-тур
Боливия - Япония - 1:1 (0:0)
Голлар: Эрвин Санчес (54) - Вагнер Лопес (75-пен.).
Турнир стадионлари
Бразилия футбол конфедерацияси бўлажак турнирга 6та стадионни тахт қилиб қўйган. Очилиш маросими ва илк ўйин учун «Морумби» аренаси танланган бўлса, финал ўша афсонавий «Маракана»да ўтказилади.
Турнир формати
12та жамоа 3та гуруҳга бўлинган. Квартетларда икки ёки кўпроқ жамоа тенг очко жамғарган тақдирда аввало, тўплар нисбатига қаралади. Бунда ҳам тенглик бўлса, голлар сони эътиборга олинади. Яъни ўзаро ўйин натижаси учинчи даражали жиҳатдир. 3-турдан кейин икки рақибнинг барча кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган тақдирда пенальтилар сериясига мурожаат қилинади. 3та гуруҳда 1-2-ўринларни банд этган 6та жамоа, шунингдек, 3-ўрин эгаларидан яхширок кўрсаткичга эришган 2таси чорак финалга чиқади.
Турнир таҚвими
Т|р. Сана (кун) Ўйин Гуруҳ
Гуруҳ босҚичи. 1-тур
1. 14 июнь (жума) Бразилия - Боливия «А»
2. 15 июнь (шанба) Венесуэла - Перу «А»
3. 15 июнь (шанба) Аргентина - Колумбия «В»
4. 16 июнь (якшанба) Парагвай - Қатар «В»
5. 16 июнь (якшанба) Уругвай - Эквадор «С»
6. 17 июнь (душанба) Япония - Чили «С»
Гуруҳ босҚичи. 2-тур
7. 18 июнь (сешанба) Боливия - Перу «А»
8. 18 июнь (сешанба) Бразилия - Венесуэла «А»
9. 19 июнь (чоршанба) Колумбия - Қатар «В»
10. 19 июнь (чоршанба) Аргентина - Парагвай «В»
11. 20 июнь (пайшанба) Уругвай - Япония «С»
12. 21 июнь (жума) Эквадор - Чили «С»
Гуруҳ босҚичи. 3-тур
13. 22 июнь (шанба) Перу - Бразилия «А»
14. 22 июнь (шанба) Боливия - Венесуэла «А»
15. 23 июнь (якшанба) Қатар - Аргентина «В»
16. 23 июнь (якшанба) Колумбия - Парагвай «В»
17. 24 июнь (душанба) Чили - Уругвай «С»
18. 24 июнь (душанба) Эквадор - Япония «С»
Чорак финал
19. 27 июнь (пайшанба) «А»-1 - «В»|«С»-3
20. 28 июнь (жума) «А»-2 - «В»-2
21. 28 июнь (жума) «В»-1 - «С»-2
22. 29 июнь (шанба) «С»-1 - «А»|«В»-3
Ярим финал
23. 2 июль (сешанба) 19-жуфтлик ғолиби - 21-жуфтлик ғолиби
24. 2 июль (сешанба) 20-жуфтлик ғолиби - 22-жуфтлик ғолиби
3-ўрин учун
25. 6 июль (шанба) 23-жуфтлик мағлуби - 24-жуфтлик мағлуби
Финал
26. 7 июль (якшанба) 23-жуфтлик ғолиби - 24-жуфтлик ғолиби
Изоҳ: ўйинлар санаси Бразилия вақтида кўрсатилган.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20