Қайднома

Қидирув

ЕЧК/ЕЧЛдаги ажойиб статистика: 63та ДАВЛАТ, 1066 НАФАР ФУТБОЛЧИ

ЕЧК/ЕЧЛдаги ажойиб статистика: 63та ДАВЛАТ, 1066 НАФАР ФУТБОЛЧИ

  14.06.2019 08:33
  0
  482
 ЕЧК/ЕЧЛдаги ажойиб статистика: 63та ДАВЛАТ, 1066 НАФАР ФУТБОЛЧИ

УЕФАнинг махсус таҳлил гуруҳи ЧК/ЧЛ тарихидаги барча финалларда иштирок этган футболчиларни санаб чиқди. Чунончи, «Тоттенхэм» - «Ливерпуль» ўйинидан кейин ҳал қилувчи баҳс қатнашчилари сони нақ 1066 кишига етди. Таҳлилчи журанлистлар дарров бу борадаги қизиқарли маълумотларни ажратиб кўрсатишди. Маълумот учун айтиш керак, «кўҳна қитъа»нинг энг сара клублари учун мўлжалланган дурдона турнир илк марта узоқ 1955Ғ1956 йиллар мавсумида ташкиллаштирилган. Демакки, ғояси француз Габриэль Анога тегишли бўлган Европа Чемпионлар кубогиҒЧемпионлар Лигасининг 64-мавсуми ортда қолди. Бошқача айтганда, шу кунга қадар 64та финал ўйини ўтказилган. Улардан бевосита майдонга тушган 1066 нафар футболчи 63та миллий ассоциация вакилидир. Тушунарлики, бу футболчилардан кўплари бир неча ҳал қилувчи ўйинда иштирок этишган.

«Тоттенхэм» - «Ливерпуль» финалидан кейинги ўзгариш

Охирги финалда «Ливерпуль» зафар қучгач, футболчилари «шалпангқулоқ» кубокни ютган мамлакатлар сони ошди. Айни пайтгача нуфузли совринни нақ 50та давлат фуқароси қўлга киритган. Аниқроқ айтсак, бу рўйхатга Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане туфайли Миср ва Сенегал қўшилди. Ўз навбатида айтиш керак, «қизилар» ғалабасига катта ҳисса қўшган шу икки футболчи Африка қитъасининг ғолиблик нашидасини сурган 4-5-вакиллари бўлишди. Дарвоқе, Садио Киевда «Реал»га қарши кечган аввалги финалда финалда гол муаллифига айланган эдим, Салоҳ эса «Тоттенхэм» билан баҳс бошида пенальти воситасида ҳисобни очди. «Ливерпул»нинг Африка легионидан олдин ЧКҒЧЛ ҳал қилувчи баҳсларида «қора қитъа» вакилларидан 3 киши ўз номини таблога ёздириб қўйганди: Рабаҳ Мажер (Жазоир; «Порту» - 1987 йил), Самуэль Это’О (Камерун; «Барселона» - 2006 ва 2009 йиллар) ҳамда Дидье Дрогба («Челси» - 2012 йил). Бу йилги финалда яна Гвинея ва Кения фуқароларида ҳам иштирок этиш имконияти бор эди. Бироқ гвинеялик ярим ҳимоячи Наби Кейта («Ливерпуль») Мадриддаги ўйинни жароҳат туфайли ўтказиб юборди, «Тоттенхэм»нинг кениялик легионери Виктор Ваньяма эса захирада ўтириш билан чекланди. Қисқаси, бу футболчилар бевосита майдонга тушишмагани учун Гвинея ва Кения умумий ҳисобга қўшилмайди.

Қайси мамлакат кўпроқ финалчига эга?

Тўғри жавоб - Италия. Апеннин ярим оролидаги мамлакатнинг нақ 147 нафар вакили ЧКҒЧЛ финалида иштирок этган. Ҳал қилувчи ўйин юзини кўрган Испания фуқаролари сони атиги 1 нафар кам. Яъни Пиреней ярим оролидаги мамлакат 146 нафар финалчига эга. Дарвоқе, «Ливерпуль» футболчиси Альберто Морено агар Мадрид финалида қатнашганида, Испания вакиллик борасида Италия билан тенглашиб олади. «Тоттенхэм» сафида майдонга тушган Фернандо Льоренте эса Испания ҳисобига 2015 йилиёқ очко келтириб улгурганди. Ўшанда у «Ювентус» сафида финал юзини кўрган.

ЧКҒЧЛ финали: энг кўп иштирокчига эга 10та мамлакат

Мамлакатлар

Финалда ўйнаган

футболчилар сони

1

Италия

147

2

Испания

146

3

Германия

130

4

Англия

82

5

Франция

80

6

Голландия

63

7

Португалия

62

8

Бразилия

54

9

Шотландия

38

10

Аргентина

30

Вакиллик бўйича рейтингнинг илк 10талигида Европа ташқарисидаги 2та мамлакат бор - Бразилия ва Аргентина. Ҳозирга қадар 54 нафар бразилиялик ва 30 нафар аргентиналик Европа клуб футболининг бош турнири ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушган. Лекин рўйхатга қараб, Шотландиянинг 9-ўринда эканлигидан кўпроқ ҳайратланиш мумкин. Ҳар ҳолда, бу мамлакат Жанубий Американинг икки давлатидан фарқли ўлароқ, илғор футбол салтанатлари қаторига кирмайди. Аслида эса Шотландиянинг юқори мавқеи ортиқча ажаблантирмаслиги керак. Гап шундаки, афсонавий Жок Стейн томонидан тўлиқ шотландлардан тузилган «Селтик» икки марта финалга чиққан - 1967 ва 1970 йилларда. Бу биринчиси. Иккинчиси - шотландлар азалдан Англия клубларида ўзларини эркин ҳис қилишади. «Ливерпуль» билан ғалабани тантана қилган Эндрю Робертсон бунга яққол мисол. Умуман, финалчи «кельтлар» орасида Пол Ламберт алоҳида ўрин тутади. Зеро, у мавсум-1996/1997да Дортмунд «Боруссия»си билан чемпион бўлган.

ЧК/ЧЛ финали: камида 1 нафар иштирокчига эга бошқа мамлакатлар

Мамлакатлар

Финалда ўйнаган футболчилар сони 

11

Сербия

26

12

Швеция

24

13

Руминия

22

14

Бельгия

16

15

Дания

14

16

Хорватия

13

17

Греция*

12

18

Ирландия

11

19

Польша

6

20-23

Гана

Кот-д’Ивуар

Уругвай

Уэльс

5

24-26

Венгрия

Норвегия

Чехия

4

27-31

Австрия

Нигерия

Македония

Словения*

Туркия*

3

32-42

Болгария

Босния ва Герцеговина

Мали

Мексика

Шимолий Ирландия

Украина

Швейцария

Финляндия

ЖАР

Камерун

Жанубий Корея

2

43-63

Австралия

Жазоир

Ангола*

Беларусь*

Габон*

Грузия

Конго  ДР*

Миср

Зимбабве

Колумбия*

Коста-Рика

Марокаш*

Парагвай*

Перу

Россия

Сан-Марино

Сенегал

Тринидад ва Тобаго

Черногория*

Чили*

Эквадор*

1

* футболчилари финалда ўйнаган, аммо уларда ғалаба қозонмаган мамлакатлар.

Ажабланадиган томони, Туркия вакилларидан ҳеч ким ҳалигача турнирда ғалаба нашъасини сурмаган. Ваҳоланки, бу мамлакат Европада футбол анъаналарига бойлиги билан ажралиб туради. Яна бир қизиқ томони, финалда ўйнаган 3 нафар турк ҳам Германия клублари сафида мағлубият аламини тотиб кўрган: Йилдирай Боштурк («Байер» - 2002 йил), Ҳамит Олтинтоп («Бавария» - 2010 йил) ва Нури Шахин («Боруссия» Д. - 2013 йил). Арда Турон эса 2014 йили ЧЛ финалида ўйнаш имкониятини жароҳат туфайли йўқотганди. Грецияда финалчилар сони анча кўп - 12 нафар. Бироқ грекларга ҳам нуфузли совринни ютиш насиб этган эмас. Зеро, 11 нафар юнон 1971 йилги ҳал қилувчи баҳсни «Аякс»га бой берган «Панатинаикос» сафида майдонга тушган. Яна бир финалчи - Акос Зикос эса 2004 йили «Монако» сафида маблубиятни тан олган («Порту» билан ўйинда).  

Қаранг, УЕФА рейтингининг энг охирида турувчи ассоциацияда ўз ғолиби бор. Гап Сан-Марино ҳақида кетмоқда. Ушбу мамлакат тарихидаги энг яхши футболчи - Массимо Бонини 1985 йили «Ювентус» сафида Чемпионлар кубоги турнири чемпионига айланган. Муайян мамлакатнинг ЧК/ЧЛ финалидаги ягона вакили сифатида эътироф этиладиган футболчилар орасида бир қатор ажойиб юлдузларни кўриш мумкин: Брюс Гроббелар (Зимбабве)Гарри Кьюэлл (Австралия)Каха Каладзе (Грузия)Хуан Куадрадо (Колумбия)Дуайт Йорк (Тринидад ва Тобаго)Антонио Валенсия (Эквадор)Артуро Видаль (Чили).

Собиқ иттифоқ вакиллари

Россия тарихида атиги бир футболчи ЧЛ финалида қатнашган ва ғалаба қозонган. Руслар бунинг учун «Беназир» - Жозе Моуриньодан минннатдор бўлишлари керак. Зеро, португалиялик мураббий 2004 йили «Порту»нинг «Монако»га қарши ўйинида Дмитрий Аленичевни захирадан майдонга туширган ва у якуний ҳисобни ўрнатганди - 3:0. Украина эса 2 нафар финалчига эга - Андрей Шевченко ва Анатолий Тимошук. Шевагол «Милан»нинг 2та ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушиб, бирида ғалабани тантана қилган бўлса, Тимошук нақ 3та финал «заявка»сига кирган, аммо уларнинг атиги 1тасида майдонга тушган. Беларуснинг ягона вакили Александр Глеб эса 2016 йили «Арсенал» сафида финалга чиқиб, «канонирлар» билан «Барселона» олдида ожиз қолган. Грузиялик Кахи Каладзе аксинча, «Милан» сафидаги финал якунида ғолиблар шоҳсупасига чиққан.

Осиёликлар ҳам борми?

Бор, лекин атиги 2 нафарБоз устига, жорий йилги финалга қадар 2008 йили «МЮ» сафида кубокни боши узра баланд кўтарган Парк Жи Сун бутун улкан Осиёнинг ягона вакили бўлиб турганди. Хуллас, ЧЛ-2018/2019даги голлари эвазига қитъадошларимиз орасида ҳамюртимиз Максим Шацкихдан ўзиб кетиб, турнирнинг бош тўпурарига айланган Сон Хюн Мин осиёлик иккинчи финалчи бўлди. Оддий айтганда, Европа клуб футболи бош турнири финалида Осиёдан фақат Жанубий Кореянинг икки вакили иштирок этган, холос. Ҳа-я, ОФКнинг «ўгай» аъзоси - Австралиядан 3 нафар финалчи бор.  

Абдураҳмонхўжа АҲМЕДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz