Қайднома

Қидирув

ЖЧ саралаш. 2-босқич: ЎЗБЕКИСТОН САФАРДА БОШЛАБ САФАРДА ТУГАТАДИ

ЖЧ саралаш. 2-босқич: ЎЗБЕКИСТОН САФАРДА БОШЛАБ САФАРДА ТУГАТАДИ

  14.06.2019 15:30
  0
  769
ЖЧ саралаш. 2-босқич: ЎЗБЕКИСТОН САФАРДА БОШЛАБ САФАРДА ТУГАТАДИ

Бундан буён жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳақида кўпроқ фикр юритамиз. Чунки сентябрь келишига ҳам оз қоляпти ва айнан шу ойнинг 5-санасидан бошлаб Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раундига старт берилади. 

Иккинчи босқич ҳақида қисқача тўхталсак. Навбатдаги босқичда жами 40та жамоа қатнашади, жамоалар бештадан 8та гуруҳга бўлинади. Жамоаларни бўлиш ФИФА рейтингидан келиб чиқиб тақсимланади. Ҳозирги рейтингига кўра, саватчаларга бўлиб чиқиш қуйидагича кўриниш олган: 

1-саватча (№1): Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.
2-саватча (№2): Ироқ, Ўзбекистон, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча (№3): Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча (№4): Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив, Қувайт, Малайзия.

5-саватча (№5): Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка ёки Макао.  Лекин ҳали рейтингда кичик ўзгаришлар бўлиши мумкин. Маълумки, иккинчи раунд саралаш ўйинларига 17 июль куни қуръа ташланади. Ўзбекистон терма жамоасининг 2-саватчада бўлиши аниқ. Бунга кўра биз гуруҳда №2 рақамли жамоа бўламиз. Ҳар бир гуруҳда бештадан жамоа бўлганидан кейин, учрашувлар 10 турдан иборат бўлади.   Бунда ҳар бир жамоа тўртта уйда ва тўртта сафарда, жами 8тадан ўйин ўтказади. Ҳар бир гуруҳда жамоалар сони тоқ бўлгани учун навбати билан иккита турда дам олишади. Бу дегани Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь ва келаси йилнинг 26 мартида расмий учрашув ўтказмайди.  Яна шуниси аниқки, биз иккинчи раундни сафарда бошлаб сафарда тугатамиз. Дастлаб 5 сентябрь куни 3-саватчадан ўрин эгаллайдиган жамоа меҳмони бўламиз. Ва охирги тур келаси йилнинг 9 июнида 1-саватчадаги кучли жамоа майдонига сафар уюштирамиз. Кўриниб турибдики, тақвим бизга осон келмайди, бироқ имконият ҳаммада бир хил.  Иккинчи раунд якунига кўра, 12та жамоа учинчи босқичга йўл олади. Бунда 8та гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткич қайд этган  4та  иккинчи ўрин эгалари навбатдаги раундда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишади. Қуйида иккинчи раунд тақвими схемасини келтириб ўтамиз.   

1-тур. 5 сентябрь, 2019  №3 - Ўзбекистон  

2-тур. 10 сентябрь, 2019 Ўзбекистон дам олади   

3-тур. 10 октябрь, 2019 Ўзбекистон - №4  

4-тур. 15 октябрь, 2019 №5 - Ўзбекистон  

5-тур. 14 ноябрь, 2019  Ўзбекистон - №1  

6-тур. 19 ноябрь, 2019 Ўзбекистон - №3  

7-тур. 26 март, 2020 Ўзбекистон дам олади  

8-тур. 31 март, 2020  №4 - Ўзбекистон   

9-тур. 4 июнь, 2020  Ўзбекистон - №5  

10-тур. 9 июнь, 2020  №1 - Ўзбекистон  

Миллий терма жамоамизга омад ёр бўлсин!


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz