Қайднома

Қидирув

Мартин Эдегор Бундеслигага йўл олиши мумкин

Мартин Эдегор Бундеслигага йўл олиши мумкин

  14.06.2019 19:33
  0
  164
Мартин Эдегор Бундеслигага йўл олиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин. Норвегиялик футболчи билан «Байер» клуби қизиқмоқда. Бу ҳақида Cadena Ser нашри хабар берди. Немис клуби мадридликларга аллақачон таклиф ҳам юборишган.

20 ёшли футболчи ўтган мавсумни голландиянинг «Витесс» клубида ўтказди ва Голландия чемпионатининг 35та ўйинида 9та гол уриб, 12та голга ассистентлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эдегор 16 ёшида «Реал» ўйинчисига айланган. Мартин мавсум-2014/15нинг охирги ўйинида Криштиану Роналду ўрнига майдонга тушиб дебют қилган. Ўшанда футболчи 16 ёшу 156 кунлик эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz