Қайднома

Қидирув

Равшан Эрматов: "Ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз..."

Равшан Эрматов: "Ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз..."

  15.06.2019 08:38
  0
  488
Равшан Эрматов:

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур йиғилишда Равшан Эрматов ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб сайланди. Равшан Сайфиддинович йиғилишда сўзга чиқар экан,барчамиз бир мақсад йўлида футболга хизмат қилсак, барча қийинчиликларни енгиб ўтишимиз мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.  

"Юксак ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва сизларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса турли йилларда футболимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган, футболимиз раҳбарлари ва мутахассисларига футбол жамоатчилиги ва ўз номимдан катта раҳмат айтаман.    Очиғи бу ерда туришдан кўра футбол майдонида туриш қулайроқдек туюлмоқда. Лекин футболимиз олдида турган оғир, жиддий ва масъулиятли вазифаларни билиб туриб, бир чеккада томошабин бўлиб туриш, она ватанимни севишим, футболни яхши кўришим ва виждонимга асло тўғри келмайди.   Албатта футбол бу жамоавий ўйин. Агарда барчамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, фахрийларимиз дуосини олиб, мутахассисларимиз, мухлисларимиз, ҳаммамиз ҳалоллик билан адолат билан ёндошиб, боримизни бериб, ягона мақсад йўлида футболга хизмат қилсак, ишончим комилки ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз.  Барчангизга яна бир бор раҳмат айтиб қоламан", - деди ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz