Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар

Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар

  15.06.2019 10:44
  0
  467
Криштиану Роналду учун ақлбовар қилмас мавсум: рақамлар ва рекордлар

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ўтган мавсум ҳақидаги ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

"Қандай унутилмас мавсум! Янги тажрибалар, катта клуб, мукаммал шаҳар, янгиланган рекордлар ва яна учта соврин!

"Ювентус" мухлисларига мени Италияда яхши кутиб олишганлари учун миннатдорчилик билдираман! Сиз бизнинг ғалабаларимиздаги муҳим ўринсиз!

Бутун дунёдаги мухлисларимга ва айниқса мамлакатимиз учун яна бир тарихий ғалаба қозонишимизга ёрдам берган барча португалияликларга раҳмат. Сиз доим менинг юрагимда ўз ўрнингизга эгасиз!

2019 йилда мен билан бўлган ажойиб лаҳзалар ва янги рекордлар ҳақида унутмайман:

- Италия Суперкубогидаги ғалаба голи;
- А Сериядаги ғалаба, энг яхши ўйинчи ва 21та гол;
- Миллатлар Лигасидаги ғалаба ва хет-трик;
- Чемпионлар Лигасида биринчи бўлиб 100та ғалаба ва 125та гол урган ўйинчи;
- УЕФАнинг 10та совринини ютган биринчи ўйинчи;
- Терма жамоалар учун барча финалларда гол урган биринчи ўйинчи: Жаҳон чемпионати, Европа Чемпионати, Конфедерациялар Кубоги ва Миллатлар Лигаси;
- 2004 йилдан 2019 йилгача терма жамоалар иштирокидаги охирги 10та финалнинг ҳар бирида гол урган биринчи футболчи


Манба: championat.asia.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz