Қайднома

Қидирув

"Реал"га Погба керак эмас. 4та сабаб

"Реал"га Погба керак эмас. 4та сабаб

  15.06.2019 11:59
  0
  503

"Манчестер Юнайтед"нинг юлдуз ярим ҳимоячиси Поль Погба "Реал"га керак эмас.

Баъзи журналистларга ишонадиган бўлсак, Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"даги вақти якунланган. Франциялик яна совринсиз қолмоқчи эмас ва тез орада ЛаЛиганинг юлдузига айланмоқчи.

"Реал"да қизиқиш бор, бироқ испанияликлар бу трансферга қўл уришадими? Ярим ҳимоячининг клуб даражасидаги формаси ҳавас қиларли эмас.

Поль "Реал"га керак эмаслигининг 4та сабабини кўриб чиқамиз.

4. У жуда қиммат

Поль Погба 2016 йилда 89 млн. фунт (105 млн. евро) эвазига "Ювентус"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Ҳозирги кундаги нархларни ҳисобга олсак, у янада қимматроқ футболчига айланган.

Миш-мишларга кўра, МЮ Поль билан 170 млн. евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Шу билан бирга Пошбанинг ҳафталик маоши 290 минг фунт - Гарет Бэйлни ҳисобга олмаганда, бу "Реал"даги футболчиларнинг маошидан анча кўп.

Францияликни сотиб олиш мумкиндир, аммо у шунга азрийдими?

 

3. Арзонроқ ва яхшироқ бошқа вариантлар бор

Ярим ҳимоячи керакми, марҳамат - дунёда ундан тузукроқ футболчилар етарлича.

Масалан, Кристиан Эриксен, Жованни Ло Чельсо, Эсекьел Паласиос - фақат баъзи футболчилар Зидан жамоасини кучайтиришга қодир.

"Қироллик клуби" баъзи бир чизиқларни кучайтирди, аммо ҳали ҳам харидларга муҳтож, бироқ улар пулни тежаб-тергаб ишлатишлари лозим, чунки молиявий фейр-плэй деган қоида бор. Поль Погба хатто бундай муваффақиятли клуб учун ҳам қимматлик қилади.

 

2. Погбанинг феъли чатоқ

Погба "Олд Траффорд"да ўтказган уч йили давомида кўпчиликни хафа қилишга улгурди. Уни мухлисларнинг ёқимтойи деб бўлмайди. Масалан, Погбанинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги кўплаб танқидларга сабаб бўлган. Айнан шу сабаб туфайли Погба ва Жозе Моуринью ўртасида можаро юзага келган эди.

Ярим ҳимоячи мураббий хушламай қўйди ва натижада португалиялик 2018 йилнинг охирида истеъфога чиқарилди. Погба майдонда ва афсуски унинг ташқарисида жамоа катта таъсир кўрсатади. "Реал"нинг "кийиниш хонаси" энг кўп муҳокама қилинадиган жойлардан бир ва уларга янги можаролар керак эмас.

 

1. Франциялик барқарор ўйин кўрсатмайди

Погбанинг "Манчестер Юнайтед"га келиши катта шов-шувларга сабаб бўлди. Уни Рой Кин ва Дэвид Бекхэмга тенглаштиришди. Бироқ...

Футболчи ўзининг ёрқин ўйинини ҳар доим ҳам кўрсатмади, аксинчи кўпроқ ҳафсалани пир қилди. Унинг формаси сакраётган тўпга ўхшайди, гоҳ юқорида, гоҳи ерда. У кейинги учрашувда қандай ўйнашини ҳеч ким билмайди.

 

Баъзи фикрларга кўра, унинг муаммоси - эгоизм. Франциялик жамоадан кўра ўзи ҳақида кўп ўйлайди. Ки уни "катта муаммо" деб атаган, Моуринью эса "Вирус" деб.

Сульр шогирдининг максимумини "сиқиб чиқариш"га ваъда берганди, аммо вақт ўтиши билан яна Погбанинг "ҳавоси чиқиб кетди".

 

"Реал"га ўзгаришлар керак, аммо Погбадан бақувват фундамент яратиш мумкин эмас.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz