Қайднома

Қидирув

Почеттино «Тоттенхэм»дан топ клублар нигоҳидаги футболчиларни сўрамоқда

Почеттино «Тоттенхэм»дан топ клублар нигоҳидаги футболчиларни сўрамоқда

  15.06.2019 19:26
  0
  437
Почеттино «Тоттенхэм»дан топ клублар нигоҳидаги футболчиларни сўрамоқда

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино ёзги трансферлар пайтида жамоасини янада кучайтирмоқчи. Аргентиналик мутахассис клуб президенти Даниэль Левига ёзда амалга ошириши керак бўлган трансферлар рўйхатини тақдим қилган.

Мураббийнинг шорт-листидан Танги Ндомбеле («Лион»), Райан Сессеньон («Фулхэм»), Николо Заньоло («Рома») ва Донни ван де Бек («Аякс») каби футболчилар ўрин олган. Аммо хабарларга қараганда, Леви транферлар учун унчалик кўп маблағ сарфлаш ниятида эмас. Чунки «шпорлар» янги стадион қурилишига анчагина сарфлаб бўлишган.

Агарда раҳбарият Почеттинонинг истакларига қўлоқ тутмаса, мутахассис жамоани тарк этиши ҳам мумкин. Маурисио айни дам Барселонада ва Лондонга мавсум олди тайёргарликларини ўтказиш учун июль ойида қайтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz