Қайднома

Қидирув

Соса Соlа Суперлига: «Локомотив»да йирик ғалаба, икки ўйинда дуранг

Соса Соlа Суперлига: «Локомотив»да йирик ғалаба, икки ўйинда дуранг

  15.06.2019 22:44
  0
  402
Соса Соlа Суперлига: «Локомотив»да йирик ғалаба, икки ўйинда дуранг

Соса Соlа Суперлига 11-тури доирасидаги бугунги баҳслар ўз поёнига етди.

Қўқонда бўлиб ўтган «Қўқон-1912» – «Динамо» ўйинида жанговар дуранг қайд этилди. Учрашув икки томоннинг фаоллигида бошланди, бироқ биринчи бўлиб майдон эгалари олдинга ўтиб олишди. 20-дақиқада Бобур Қосимов бурчакдан узатилган тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Орадан кўп вақт ўтмай меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Сухроб Бердиев жарима майдонига ёриб кирган Миркомил Лақоевни ушлаб қолди. Пенальтини Жасур Азимов аниқ бажарди.

28-дақиқада бу сафар Мурод Холмуҳаммедов ўз жарима майдони ичида қўпол ҳаракат қилди, Азимов эса 11 метрлик жарима зарбасини яна аниқ ижро этди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки сонияларидаёқ мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди, Қувондиқ Рўзиевнинг жарима майдонига узатган тўпини Лоқаев ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Қолган вақтда жамоалар ҳарчанд ҳаракат қилишмасин ҳисоб ўзгармай қолди.

Амалдаги чемпион «Локомотив» Тошкентда «Сурхон» билан куч синашди. Учрашувни мезбонлар фаол бошлади. 16-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очди. 27-дақиқага келиб Йован Жокич олис масофадан Асилбек Аманов дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда «темирйўлчилар» Арслонмурод Аманов ва Темурхўжа Абдухолиқовлар томонидан киритилган голлардан сўнг ҳисобни 4:0га келтирди. Бунга эса «Сурхон» сафида Аббосбек Махсталиев бир маротаба жавоб қайтарди. 88-дақиқага келиб эса Азизбек Омонов якуний нуқтани қўйди.

Навоийда бўлиб ўтган «Қизилқум» – «Сўғдиёна» ўйинида эса дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Кахи Махарадзе меҳмонларни олданга олиб чиққан бўлса, 60-дақиқада Элгужа Григалашвили пенальтини аниқ бажариб ҳисобни тенглаштирди.

СОСА СО СУПЕРЛИГА. 11-ТУР

«ҚЎҚОН-1912» – «ДИНАМО» - 2:2 (1:2)

Голлар: 1:0 – 20, автогол Қосимов, 1:1 – 23, пенальти Азимов, 1:2 – 28, пенальти Азимов, 2:2 – 46, автогол Лоқаев.

Қўқон-1912: 25.Сарвар Каримов, 8.Муҳаммаданас Ҳасанов (22. Шахбоз Эркинов, 61), 10.Қувондиқ Рўзиев (17. Бехруз Садиллоев, 71), 14.Аваз Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Иқболжон Маликжонов, 21.Темур Усмонов (13. Жавоҳир Эсонқулов, 46), 23.Александр Мерзляков, 65.Марко Милич, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Динамо: 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Хакимхон Аъламхонов, 7.Жасур Азимов, 11.Қадамбой Нурметов (10. Амир Сафаров, 46), 16.Бобур Қосимов, 21.Дамир Темиров (20. Сирож Ҳамроев, 70), 23.Сардорбек Эминов (9. Низом Норов, 90), 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 34.Шохруҳбек Абдураҳмонов.

-----------------------------------------------------------------------

«ЛОКОМОТИВ» – «СУРХОН» - 5:1 (2:0)

Голлар: 1:0 – 16 Тўхтахўжаев, 2:0 – 27 Жокич, 3:0 – 67 Аманов, 4:0 – 73 Абдухолиқов, 4:1 – 79 Махсталиев, 5:1 – 88 Омонов 88.

Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Игорь Йелич, Азизбек Ҳайдаров (Азизбек Амонов, 46), Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов (Диёр Туропов, 72), Темурхўжа Абдухолиқов (Жавоҳир Алижонов, 80).

Сурхон: Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аббосбек Махсталиев, 66), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов (Азамат Алланиязов, 69), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.

-----------------------------------------------------------------------

ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА - 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 9 Махарадзе, 1:1 – 60, пенальти Григалашвили.

Қизилқум: Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев (Азизбек Усмонов, 55), Элдор Бойматов (Хуршиджон Олимов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов, Медина Смит.

Сўғдиёна: Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов (Муҳаммадали Йўлдошев, 46), Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Санжар Рашидов (Сирож Мелиев, 71), Шоҳруз Норхонов, Иззат Абдуллаев, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz